Туманимизда 830 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади

Айни кунларда “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖнинг  Ургут тумани  бўлими ходимлари томонидан туман ҳокимлигининг маҳаллий маблағлари ҳисобидан “Бешкапа” маҳалласидаги 135 та хонадонда яшовчи 830 га яқин аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур жараёнга 110 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, 1200 метрли ичимлик суви тармоғи тортиш ҳамда янги артезиан қудуғи ковланиши режалаштирилган. Тармоқ тортиладиган йўлни ковлаш, сув иншооти биносини ҳимоя деворлари билан ўраш ишлари маҳалла фуқаролари ёрдамида ҳашар йўли билан амалга оширилади. Ушбу эзгу ишлар жорий йилнинг 30 апрелига қадар тугатилиб, қишлоқ аҳолиси доимий ичимлик суви билан таъминланади деб хабар бермоқда
“Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ Матбуот хизмати                                                      

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15