Худо хоҳласа, мана шу баҳаво жойда 104 гектарлик боғ барпо этмоқчимиз. Бу хайрли ишнинг бошланиши ҳозирги улуғ айём кунларига тўғри келгани ҳам хосиятли, деб ўйлайман, – деди Шавкат Мирзиёев.
Давлатимиз раҳбари жамоатчилик билан бирга янги боққа кўчатлар ўтқазди.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган Истиқлол мажмуаси ҳам шу ерда барпо этилади.