Events

5 та муҳим ташаббус амалда

Туманимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигидаги 2019 йил 19 мартда “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги йиғилиш баёнини ижроси бўйича жорий йилнинг 29 сентябръ кунида 5 та муҳим ташаббус бўйича тадбирлар бўлиб ўтди                                                                                                                              

Image_tadbir: 

"Бешта муҳим ташаббус" доирасидаги тадбирларга Ургут тумани мутасаддилари томонидан тайёргарлик жараёнлари

Ургут туманида жорий йилнинг 29 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган "Бешта муҳим ташаббус" доирасидаги тадбирларга Ургут тумани мутасаддилари томонидан тайёргарлик жараёнлари бошлаб юборилди.

Туман мутасаддилари мазкур тадбирларни ҳамкорликда уюшқоқлик билан ташкил этишга келишиб, тадбирларни ўтказиш ва ташкил этишга доир ташкилий масалаларни келишиб олдилар.

Image_tadbir: 

Самарқанд вилояти прокурори Фарҳод Зуфаровнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

Самарқанд вилояти прокурорининг аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида Ургут тумани “Санчиқул” МФЙ да сайёр қабули ўтказилди.

Оммавий сайёр қабулда туман ҳокимлиги, тумандаги тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда бошқа сектор раҳбарлари иштирок этди.

Оммавий сайёр қабулда жами 214 нафар фуқаролар қатнашиб, улардан 56 масалани ўз ичига олган 146 та мурожаатлар келиб тушди.

Image_tadbir: 
2015-2024 © Хокимият Ургутского района. Разработан в: SAKTRM
95x15