Events

Жартепа поликлиникасида ўқув амалий семинар ташкил этилди 

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрда тиббиёт соҳаси вакиллари иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан тумандаги Жартепа поликлиникасида ўқув амалий семинар ташкил этилди 

Image_tadbir: 

«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ»

Туманимизнинг Бунёдкор, Ғиждувон, Гулистон, Деҳқонобод, Мирзоқишлоқ, Рахматобод, Ўзбекистон, Юқори Бешкапа, Юқори Торинжак маҳаллаларида  кенг жамоатчилик вакиллари, аҳоли ва ёшлар иштирокида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Унда  маънавият тарғиботчилари, олимлар, ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар, таниқли спортчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашмоқда.

Image_tadbir: 

Республика ишчи гуруҳи иккинчи кун ўрганиш ишларини Ургут туманида олиб бормоқда

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор А.Икрамов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ҳамда Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларидан иборат бўлган “Ишчи гуруҳ” Самарқанд вилоятида бўлиб турибти.

Image_tadbir: 

Туманимиздаги маҳаллаларда "Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш" шиори остида маънавий-маърифий тадбир кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари туманимизнинг “Боғишамол, Жарқишлоқ, Жозмон, Қуйи Алгар, Савғон, Сойгузар, Хўжабаланд, Юқори Калангар” маҳаллаларида аҳлининг қалбига ўзгача шукуҳ бахш этди, дейиш мумкин.  Буни иштирокчиларнинг кўтаринки кайфиятидан билиш қийин эмас.

Бугун ушбу маҳаллаларда яшовчи фуқаролар ўртасида уч навбатда тадбир ўтказилди.  Ҳар учала навбатда ҳам тадбиргоҳларнинг гавжумлиги тадбирга нисбатан одамларда қизиқиш ортаётганидан далолат.

Image_tadbir: 
2015-2024 © Хокимият Ургутского района. Разработан в: SAKTRM
95x15