Events

Ўрта таълим мактаби педагогика ходимлари ва  ўқувчилар билан суҳбат ўтказилди 

Вояга етмаганлар комиссияси томонидан тумандаги 121-сонли умумий ўрта таълим мактаби педагогика ходимлари ва  ўқувчилар билан суҳбат ўтказилди.

Суҳбат давомида ўқувчиларга бугунги кунда давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди.

Шунингдек  дарс машғулотларига мунтазам равишда қатнашмаган ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нисбатан қонунчилигимизда белгиланган чоралар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Image_tadbir: 

Ургут ЭИЗда журналистлар ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди

Ургут ЭИЗда журналистлар ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди

Оммавий ахборот воситалари вакиллари саноат корхоналари фаолияти билан танишди

Image_tadbir: 

"Тўрткул" маҳалласи фуқаролари билан "Соғлиқ учун 5000 қадам" акцияси ўтказилди

Айни кунларда вилоятимизнинг барча шаҳар-туманларида “Соғлом ҳаёт сари – 5000 қадам” шиори остида оммавий юриш марафонлари ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 13 декабрь куни Эрта тонгдан туманимизнинг Тўрткул  маҳалласи фуқаролари билан “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида юриш марафони ўтказилди.

Марафонда ушбу маҳалладаги соғлом турмуш тарзи тарафдори бўлган спортсевар аҳолиси қатнашди.  

Image_tadbir: 

Мурожаат жойида муҳокама қилинди

Самарқанд вилоят прокурори Р.Машариповнинг қабулида бўлган О.Мирзаевнинг ер низолари масаласидаги мурожаати юзасидан Ургут туман ҳокими Ботир Жабборов ҳамда сектор раҳбарлари, тегишли мутахассислар билан биргаликда тумандаги "Терсак" маҳалласи яшовчи фуқаронинг уй-жой томорқа ерига борилиб, узоқ вақтдан буён ака укалар  ўрталаридаги уй-жой томорқа низоси юзасидан ўзаро келишмовчиликлари маҳалла оқсоқоллари иштирокида муҳокама қилинди.

Мазкур масала юзасидан икки томонга келишиб олиш бўйича муддат берилди.

Image_tadbir: 
2015-2024 © Хокимият Ургутского района. Разработан в: SAKTRM
95x15