Cамарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов туман ҳокимлиги фаоллар залида ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари, профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Ургут туман бўлинмасига:
Ахатов Фозилжон Олимжонович - туман ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи;
Муртазоева Замира Маъдиевна - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари;
Шербеков Сухроб Хабибуллоевич - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари;
Алиев Шуҳрат Азимович - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари лавозимларига
номзодлари кўрсатилди.