Фавқулодда вазиятлар вазирлиги огоҳлантиради!

“Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони қисмида қиш мавсумида аҳолини ва автотранспорт воситаларини хавф-хатарсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида масъул хизматлар томонидан мунтазам равишда муайян профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
 Хусусан, доимий мониторинг ўтказиш, автомобиль йўлида қиш мавсумида транспорт воситаларини хавфсиз ҳаракатини таъминлаш, музламага қарши йўлларни қордан тозалаш тадбирлари, шунингдек хавфли участкаларда қор кўчкиси, ер кўчкиси, тош тушиши хавфи юқори ҳудудларга ҳаракат хавфсизлигига қаратилган огоҳлантириш белгилари ўрнатиш ишларига алоҳида эътибор қаратилган.
Бугунги кунда, ҳайдовчилар томонидан қор кўчкисига хавфли ҳудудларга ўрнатилган огоҳлантириш ҳамда тақиқловчи йўл белгиларига қарамасдан автотранспорт воситаларини тўхтатишаётганлиги ва хавфли участкаларда  ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг сайр қилишаётганлиги ҳамда энг ачинарлиси фарзандлари билан қор ўйнашаётганлиги ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса ўз навбатида, довон ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлигини таъминлашга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 
Маъдумки довон автомобиль йўлининг 224-252 км.лари қор кўчкисига хавфли ҳудуддир. Об-ҳавонинг кескин ўзгарувчанлиги, тоғ қияликликларида қор массасининг ортиб кетиши, ҳудуднинг юқори нишаблилиги ҳамда автомобиль йўлида ҳаракат юкламасининг кўплиги сабали мутахассислар автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларига қуйидагиларни:
йўл ҳаракати қоидалари ва белигиларига қатъий риоя этган ҳолда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига амал қилишни;
автомобиль йўлининг хавфли участкаларда тоғ қияликларига чиқмасликни, қор уйинларини уйнамасликни ҳамда автотранспорт воситасини ушбу жойларда тўхтатмасликни тавсия этади!

2015-2024 © Urgut tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM
95x15