Бугун Ургут туманида Рамазон хайити кўтаринки рухда кутиб олинди.

Бугун Ургут туманида Рамазон хайити кўтаринки рухда кутиб олинди.Тумандаги барча фуқаролар хурсанд. Одамлар бир бирларига мехрибон. Тушакда ётиб қолган касалмандлар ва ногиронларга махалладошлар ўйларига бориб холидан хабар олмоқда. Тумандаги 55 та жомъе масжидларида намозлар ўқилди.

Шунингдек туман ҳокимлиги ва хомийлар томонидан тумандаги 102 нафар кам таъминланган, ижтимоий химояга мухтож оилаларга озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилди. Бундан ташқари 10 нафар этиёжманд аёлларга турли хилдаги совғалар хамда 7 нафар ҳурматли Президентимизнинг ғамхурлиги остида муддатидан олдин ЖИЭМ чиқарилган фуқароларга турли хилдаги совғалар ва озиқ овқат махсулотлари берилди. Туманда энг улуғ байрам Рамазон хайити давом этмоқда.

 

 

2015-2019 © Urgut tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM
95x15