Ургут туманидаги Ваткан спорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида туман ҳокимлиги, ДХХ Ургут шаҳар бўлими ва 9224 харбий қисмнинг масъул ходимлари иштирокида чегара ҳудудида яшовчи аҳоли ва ёшлар ўртасида диний вазият, ёшларни ёд ғоялар таъсирига тушмасликлари, уларани соғлом ва баркамол авлод бўлиб тарбияланиши учун яратилаётган шарт шароитлар тўғрисида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир давомида "Ислом моҳияти ва талқини" видеофильми намойиш этилди.