Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ташкилотлари раҳбарлари, халқ таълими ва мактабгача таълим бўлими масъуллари шунингдек тумандан сайланган вилоят Кенгаши ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирок этишди.

Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони лойиҳаси муҳокама этилди. 

Фармон лойиҳаси депутатлар томонидан қизғин муҳокама этилди. Маҳаллий кенгаши депутатлари томонидан 30 дан ортиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан 20 дан ортиқ қўшимча таклифлар билдирилди.

Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
 

2015-2024 © Urgut tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM
95x15