Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи муносабати билан вилоят фаоллари иштирокидаги йиғилишда Ургут тумани ҳокими М.М.Турдиевнинг М А Ъ Р У З А С И

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг

Самарқанд вилоятига ташрифи муносабати билан вилоят фаоллари иштирокидаги йиғилишда Ургут тумани ҳокими М.М.Турдиевнинг

М А Ъ Р У З А С И

 

Ассалому алайкум Муҳтарам Шавкат Миромонович!

 

Аввалам бор, ургутликларнинг Сизга бўлган ҳурмати ва  эҳтиромини ҳамда олиб бораётган сиёсатингизни якдиллик билан қўллаб-қувватлаётганлигини етказишни ўзимнинг бурчим деб биламан.

Бизлар Сизнинг ургутликларга бўлган чексиз ҳурматингизни ҳам сидқидилдан ҳис қиламиз. Президент вазифасини бажаришга киришган илк даврда жойлардаги сафарингизни 2016 йил 5 октябрда Ургутдан бошлаганлигингиз ва бугунги ташрифингиз бунинг яққол исботидир.

Ўтган ташрифингиз бизга нима берди деган саволга бугун биз иккиланмасдан 2017-2018 йиллар ичида саноатда 135 та 1 трлн 65,5 млрд сўмлик, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 121 та 44 млрд 830 млн сўмлик, қишлоқ хўжалигида 109 та 43 млрд 804 млн сўмлик, жами 365 та 1 трлн 154 млрд 175 млн сўмлик лойиҳалар амалга оширилиб, уларнинг сони 479 (114) тага етказилди. Оқибатда ўтган икки йил давомида фойдаланишга топширилган объектлар сони 3,2 баробарга, қиймат ҳисобида эса  қарийиб 9,7 баравар  ошди.

Қайд қилинган ишларни амалга ошириш учун 2017 йил давомида 239 млрд 375 млн сўмлик, шундан 3 млн 200 минг доллари хорижий, 2018 йилда эса 914 млрд 800 сўмлик, шундан 9 илн 500 минг доллари хорижий  жами 1 трлн 154 млрд 175 млн сўмлик, шундан  12 млн 700 минг долларлик хорижий инвестиция киритилганлигини ҳамда  527 та кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб уларнинг сони 1829 (1302)  тага етганлигини бемалол айта оламиз.

Туманнинг муҳандислик коммуникация тизимининг яхшиланиши туманнинг инвестицион салоҳиятини янада оширди. Жумладан,

Ургут шаҳри марказида 4.7 км, иккита саноат зонасини бирлаштирувчи Мерганча маҳалла ҳудудида 8,4 км, Сариқтепа маҳалласи ҳудудида 2,9 км масофада оқова сув (канализация) тармоқлари тортилди ҳамда юқори кучланишли 25 минг квт подстанция қурилди.

Йиллар давомида таъмирталаб бўлган “Навоий-Ургут”, “Ургут-Почвон-Жартепа” ва бошқа йўналишларда жами 35 км автомобил йўлларига сифатли асфалт қопламаси ётқизилди.

Юқорида қайд қилинган барча ишлар “Ургут эркин иқтисодий зонаси” ташкил этилишининг шарофатидир деб биламиз.

Ҳозироги кунда “Ургут эркин иқтисодий зонаси”да 54 та инвестор томонидан умумий қиймати 221,7 млн АКШ долларлик (ш.ж 30.5 млн доллар хорижий инвестиция) 60 та лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмокда. Натижада 4484 та янги иш ўринлари яратилади, 337,7 млн АКШ долларлик  маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 49,0 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинишига эришилади.

Бугунги кунда умумий қиймати  58,9 млн. АҚШ долларлик 16 та лойиҳалар амалга оширилиб, 690 та иш ўринлари яратилди ва 5,2 млн АКШ долларлик  маҳсулот экспортга чиқарилди.

Ургут Эркин иқтисодий зонасининг шу вақтга қадар чўлни эслатадиган тумандаги Сариқтепа массиви бугунги кунда шаҳар кўркини олмоқда. Яқин икки йил ичида ушбу массив интустриал 2-Ургут саноат шаҳрига айланади

Ташаббусингиз билан қабул қилинган “Обод қишлоқ” дастурини барча аҳолимиз мамнуният билан қабул қилди. 2018 йилда ушбу дастурга кирган Бирлик ва Ишчан қишлоқларимизда 10 млрд сўмдан жами 20 млрддан зиёд маблағ сарфланиб, 11 та асосий йўналиш бўйича қурилиш, ободончилик ишлари ва бошқа тадбирлар амалга оширилди.

Дастур доирасида 622 та хонадон таъмирланди, 3,7 км ичимлик суви тармоғи тортилди, 2 дона сув иншооти қурилди, 12 дона трансформатор пункти мукаммал таъмирланди, 2 дона янги ТП ва 64 та сим ёғочлар ўрнатилди, эҳтиёжманд хонадонлар 427 дона суюлтирилган газ балонлари билан таъминланди, 33.5 км ички йўллар  таъмирланиб, 7.6 км йўл асфальтланди, 2 та мактабгача таълим муассасаси, 2 та қишлоқ врачлик пункти фойдаланишга топширилди, ташаббускор тадбиркорлар маблағлари ҳисобидан 17 та бозор инфратузилмаси объектлари тўлиқ ишга туширилди.

         Шунингдек, ушбу қишлоқлар аҳолиси ўртасида ижтимоий-иқтисодий тадбирлар ҳам амалга оширилиб, уларнинг турли муаммолари жойида ҳал этилди.

Натижада ҳар иккала қишлоқ ҳам шаҳардан қолишмайдиган қиёфага кирди, қишлоқлар аҳли эса ўзларини шаҳарликдек ҳис қилмоқдалар.

Шу ўринда, 2018 йил ижтимоий соҳа ва инфраструктура объектлари қурилиш давлат дастури доирасида 2 та спорт зали янгидан, 5 та мактабгача таълим, 4 та тиббиёт муассасалари, 7 та умумтаълим мактаблари қайтадан қурилди. Шунингдек, намунавий лойихалар асосида 337 та уй-жойлар, профилактика инспекторларига 7 та хизмат уйлари,  5 та сув объектлари ишга туширилди. 14 нафар ногиронлар тўлиқ уй жой билан таъминланди.

Ҳудудий инвестиция дастури доирасида 2018 йилда жами 923,9 млрд. сўмлик 166 та лойиҳаларни амалга ошириш ва 3207 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган. Шундан 149 та 704 млрд. сўмлик лойиҳалар ишга туширилиб, 2 587 та янги иш ўринлари яратилиб, 145 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди, 5,9 млн.долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

Дастур доирасида 17 та корхонада 9,5 млн.доллардан зиёд тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилди. Шунингдек,  хорижий капитал иштирокидаги  20 та корхона томонидан 85,5 млн.долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Туманнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида амалга оширилган бир қатор тадбирлар натижасида 44,9 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди (шу жумладан 19 млн 824 минг доллар саноат маҳсулотлари, 25,1 млн доллар қишлок хўжалик маҳсулотлари). Лекин белгиланган 73 млн 174 минг долларлик режа топшириғи ижроси тўлиқ таъминланмади ёки режа 61 % га бажарилди.

Ҳозирги кунда 68 та  экспортёр корхонаси мавжуд бўлиб, 27 таси  саноат, 41 таси мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти билан шуғулланади. Туман хокимлиги томонидан 2019 йилда экспорт режасини 2018 йилдаги қолоқликни инобатга олиб бажариш чора-тадбирлари белгиланмоқда.

Туманда мавжуд қуввати 4 525 ўринли 45 та давлат мактабгача таълим муассасалари 3-7 ёшгача бўлган 45 354 нафар болаларнинг 6 118 нафари (13,4 фоизи) қамраб олинган.

Жорий йилда 7 та давлат-хусусий шериклик ва 12 та оилавий боғчалар фойдаланишга топширилиб, қўшимча 383 нафар болалар қамраб олинди. Ҳозирги вақтда давлат-хусусий шерикчилик асосида 53 нафар,  оилавий  мактабгача таълим очиш истагида бўлган 87 нафар ташаббускорлар аниқланиб, хужжатларни расмийлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.  Натижада болалар қамрови 2,5 фоизга кўпаяди.

“Ёшлар-келажагимиз” Давлат дастурини амалга ошириш бўйича манзилли рўйхатга киритилган 55 та 10 млрд. 489 млн сўмлик лойиҳалардан бугунги кунга 28 нафарига 4 млрд 206,0 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилди, Ушбу ёш тадбиркорлар томонидан  104 та янги иш ўринлари яратилди. Яна 188 та иш ўринлари яратилади.

Қолган 18 та 5823,0 млн сўмлик лойиҳалар республика комиссияси томонидан яқинда маъқулланди. Лойиха ташаббускорлари томонидан кредит ажратиш учун АТБ “Хамкорбанк” Ургут туман филиалига барча тегишли хужжатлар тақдим этилди.

Шунингдек, туман бўйича тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшларнинг лойиҳаларини ишчи гурухнинг ижобий хулосасига асосан 106 та 80699,0 млн сўмлик лойиҳалар танлаб олиниб 2019 йилги манзилли рўйхат шакллантирилди.

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури 91 нафар фуқарога  умумий қиймати 2 млрд 402 млн  сўм кредит маблағлари ажратилди. Ажратилган кредитлар ҳисобидан 18 та иссиқхона, 15 та паррандачилик хўжалиги, 4 та томорқа хизматлари, 53 та кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаси, 1 та қуёнчилик ташкил этиш асосида 214 та янги иш ўринлари яратилади.

Бундан ташкари яна 76 та лойиха учун 1 млрд 890 млн сўм кредит ажратилиши кутилмокда.

 Туман қишлоқ хўжалиги соҳасида 1953  та фермер хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда.

Қишлоқ хўжалигида янги соҳа мева-сабзавот кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида 375,7 гектар ер майдонида 9  та кластер фермер хўжаликлари ташкил этилди.    

Шу ўринда қайд қилиб ўтиш лозимки, бевосита Сизнинг ёрдамингиз туфайли ишга туширилган Камангарон сув омбори ва унда амалга оширилган 9 млрд. ўмлик инекция ишлари ниҳоясига етказилмоқда. Ушбу сув омборининг ишга туширилиши нафақат худуддаги минг гектардан зиёд экин майдонларини суғорилишини яхшилашга хизмат қилади, шу билан бирга Вағашти ва Камангарон қишлоқлари ўртасидаги бир неча йиллик адоватни йўқотиб, дўст-биродарлик ришталарини қайтадан тиклашга хизмат қилди.

 Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 2018 йилда 11 та лойиҳаларга 5,1 млн доллар миқдорида Халқаро молия ташкилотлари кредит линияларининг имтиёзли кредитлари ажратилди.

Туманда чорвачилик ва эчкичиликни ривожлантириш мақсадида 2017 йилда  “Ургут Насл чорва” фермер хўжалиги томонидан Германия давлатидан  62 бош қорамол олиб келинган бўлса, 2018 йилда эса аввалги йилга нисбатан икки баробар кўп, яъни 120 бош қорамол ва Австрия давлатидан ҳар бир боши 575 евродан жами 275 бош “Симментал” зотли эчкилар олиб келиниб парвариш қилинмоқда. Зотли эчкиларнинг 10 боши кўчқор, 265 таси наслли она эчкилардир. Она эчкиларнинг ҳар биридан суткасида 3,5-4 литргача сут олиш имконияти мавжуд.

2016 йилда туманда 6230 гектар токзорлар мавжуд бўлган бўлса, сўнги 2 йил ичида узумчиликни ривожлантириш мақсадида ғалла майдонларини қисқариши, лалми ва яйловларни узлаштирилиши ҳисобидан 1000 гектар янги токзорлар барпо этилди.

2019 йилда 230 гектар майдонларда интенсив усулда янги токзорлар барпо этилади. Жумладан “Мўминобод” МЧЖ қайта ишлаш корхонасига узумчилик каластери ташкил этиш учун 84 гектар ер майдони ажратилди. 

Мавжуд 7200 гектар токзорларнинг 650 гектари хўраки, 1400 гектар саноатбоп ва 5150 тонна майизбоп турларини ташкил этади.

Туманда 5 га гидропоника усулида иссиқхоналар ташкил этилиб, бу кўрсаткични 2019 йилда  яна 10 гектарга ошириш режалаштирилмоқда.

2018 йилда етиштирилган 98 000 тонна узумнинг 11 000 тоннаси қайта ишлашга, 70 000 минг тонна узум куритилиб, майиз сифатида экспорт қилинди.

  Ташаббусингиз билан туманнинг тоғ ва тоғ олди худудларига лалми унумдорлиги паст бўлган 10020 гектар ер майдонларида фермер хўжаликлари ташкил килиниб, 400 гектар ер майдонида интенсив усулда “Чандлер” навли ёнғоқ, 540 гектарда пистазор, 1600 гектарда токзор, 210 гектарда унаби (чилон жийда) ва 895 гектарда маҳаллий ёнғоқзорлар барпо этилди. Қолган майдонларга экиш учун 500 минг дона “Чандлер” навли ёнғоқ кўчатлари етиштирилмоқда.

Туманда “экотуризм” ва “агротуризм” йўналишларини ўз ичига олган 5 та 8,5 млрд сўмлик лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.

Бугунги кунда бир йўла 100 та меҳмонни қабул қилиш имкониятига эга 9 та уй меҳмонхоналари ташкил этилди.

Туманда зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида “Ғавсул Аъзам”, “Хўжа Амон”, “Ширвоқ ота” ҳамда “Чор чинор” зиёратгоҳларида худудидаги объектлар замонавий ва миллий услубда қайта реконструкция қилинди.

Шунингдек, “Тахтақорача” довонида 1,2 га ер майдонида “Узбек хаус” лойиҳасини амалга ошириш учун 400 минг доллар хорижий инвестиция маблағлари жалб этувчи ташаббускор аниқланди, унга  ер майдони ажратиш масаласи кўриб чиқилмокда.

Олиб борилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида туман ҳудудида барча соҳа жиноятлари 193 тага ёки 31 фоизга, унинг унча оғир бўлмаганлари 67 тага ёки 38.5 фоизга, оғирлари 5 тага ёки 10.2 фоизга ва ўта оғирлари 17 тага ёки  33.3 фоизга камайди. 

Жиноят қидирув соҳасидаги жиноятлар 94 тага ёки 25.3 фоизга, унинг унча оғир бўлмаганлари 29 тага ёки 25.6 фоизга, оғирлари 3 тага ёки 6.9 фоизга ва ўта оғирлари 17 тага ёки 33.3 фоизга камайди.

Жиноят турлари бўйича қотиллик 1 тага ёки 12.5  фоизга, қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш 1 тага 7.6 фоизга, талончилик 6 тага ёки 66.6 фоизга, босқинчилик 1 тага ёки 50 фоизга, ўғирлик 13 тага ёки 19.4 фоизга, безорилик 1 тага ёки 14.2 фоизга, транспорт воситасини олиб қочиш 4 тага ёки 400.0 фоизга, қасддан баданга енгил тан жароҳати етказиш 25 тага ёки 48 фоизга ва  қасддан баданга ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказиш 3 тага 14.2 фоизга камайишига эришилди.

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

2019 йилги дастурий режаларимизни ташаббусингиз билан эълон қилинган “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастуридан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқиб, Дастурларда белгиланган вазифаларни ортиғи билан адо этамиз деб ургутликлар номидан Сизни ишонтираман.

Эътиборларингиз учун катта раҳмат!

 

 

 

 

2015-2019 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15