Ургут тумани ҳокими М.Турдиевнинг 8 март-Халқаро хтин-қизлар кунига бағишлаб ўтказиладиган тантанали тадбирдаги Т А Б Р И К    С Ў З И

Ургут тумани ҳокими М.Турдиевнинг 8 март-Халқаро хтин-қизлар кунига бағишлаб ўтказиладиган тантанали тадбирдаги

 

Т А Б Р И К    С Ў З И

 

Ассалому алайкум муҳтарама онахонлар!

         Қадрли опа-сингиллар!

         Гўзал диёримизга барчамиз соғиниб кутган баҳор нафаси кириб келаётган, табиат очилиб, кўнгилларимиз ёруғ туйғуларга тўлиб бораётган мана шу кунларда Сиз азизларни, сизлар орқали 220 мингдан зиёд туманимиз хотин-қизларини 8 март байрами билан чин қалбимдан табриклайман.

         Муҳтарам Биринчи Президентимиз таъбири билан айтганда “Агар аёллар учун, уларга алоҳида эътибор қаратишимиз учун байрам бўлмаганида, уни, албатта, ўйлаб топишимиз керак бўлар эди”. 

         Ҳаммамизга маълумки азалдан, ўзбек аёлининг оқилалиги, юксак тафаккури, фаҳм-фаросатини бутун дунё тан олган. Буни ўтмишда Тумарис, Бибихоним, Нодирабегим, Гавҳаршодбегим каби оқила ва олима аёллар, салтанатни эркак ҳукмдорлар қаторида бошқарганликлари мисолида ҳам кўриш мумкин.  Ёки яқинда туғилган куни кенг нишонланган Зулфияхоним ўзбек аёлларининг вафо ва садоқати тимсоли сифатида улуғланади.

         Оналарни, аёл зотини эъзозлаш эл юртимизда азал-азалдан эзгу қадрият бўлиб келган. Бунинг тасдиғини биргина мисол тариқасида мутафаккир бобомиз Алишер Навоийнинг “Жаннат оналарнинг оёғи остидадир” деган   сўзларида яққол кўришимиз, англашимиз мумкин. Шу сабабли Она сиймоси олдида барчамиз ҳамиша таъзим қиламиз.

         Айниқса, аёлларни эъзозлаш, уларнинг биз учун нақадар қадр-қимматли, жондан азиз ва меҳрибон эканини англаш Мустақиллик йилларида давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Мухтасар қилиб айтадиган бўлсак, бугун “Аёл бахти-жамият бахти”  шиори ҳаётимизнинг асосий шиорларидан бирига айланди.

         Бу эса жорий йилимизнинг мазмун моҳиятини белгилаб берувчи “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да ҳаёт фалсафасига айланмоқда. Бу ҳам юртимизда хотин-қизларга бўлган ҳурматнинг яна бир намунасидир.

         Давлатимиз томонидан яратилган имкониятлар натижасида туманимиз хотин-қизлари ҳам ижтимоий ва иқтисодий соҳаларнинг турли тармоқларида фаолият кўрсатиб, мамлакат ривожига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

         Таъкидлаш жоизки, биргина туманимиз халқ таълими ва тиббиёт тизими муассасалари ходимларининг 60 фоиздан кўпроғини хотин-қизлар ташкил қилиши аёлларимизнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигидан далолат беради.

         Айниқса, ўзбек аёлининг қўлида сайқал топган миллий хунармандчилигимиз намуналарининг донғи етти иқлимга кетган. “Ҳунарнинг таги зар”-деб билган ургутлик тўндўз, каштадўз, зардўз ва бошқа чевар аёлларимиз ана шундай ҳунарманд аёллар вакилаларидир.

         Бугунги даврамиз ўтган йиллардагидан кўпроқ қўли қадоқ оддий меҳнаткаш хотин-қизларимиз иштироки билан фарқланади.

         Шу билан биргаликда, даврамизни тўлдириб ўтирган спорт соҳасида фаол эштирок этаётган спортнинг пенчак силат тури бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ёш спортчи Муниса Раббимова, Тоғ туризми бўйича Ўзбекистон Чемпиони Элинор Мансурова, най йўналишида “Санъат ғунчалари” Республика танловида биринчи ва халқаро танловда эса иккинчи ўринни эгаллаган   Ошибка! Ошибка связи.

         Бугун аёлларимизни қанча таърифласак, қанча эъзозласак камлик қилади. Муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда, “..опа-сингилларимизнинг оғирини енгил қилиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, истеъдод ва қобилиятини рўёбга чиқариш бизнинг доимий ва муҳим вазифамиз бўлиб қолади.

         Туманимиз аҳли номидан яна бир бор Сизларга юксак ҳурмат ва эҳтиром билдириб, қалбларингиздаги барча-барча эзгу ниятлар ва орзу-истакларингизни ижобат бўлиши ҳамда рўёбга чиқишини чин юракдан тилаймиз.

         Гўзаллик ва нафосат доимий ҳамроҳингиз бўлсин азиз онахонлар, опа- сингиллар!

 

2015-2024 © Хокимият Ургутского района. Разработан в: SAKTRM
95x15