2021 йил 1 июлдан бошлаб солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)ни бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилиши бекор қилинади.
Солиқ органларида солиқ тўловчилар ҳисоби 2021 йил 1 июлдан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ПИНФЛ-ЖШШИР) ёрдамида амалга оширилади.
Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор ҳисобланади.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармони).