Фуқароларга СТИР бериш бекор қилинади

2021 йил 1 июлдан бошлаб солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)ни бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилиши бекор қилинади.

Солиқ органларида солиқ тўловчилар ҳисоби 2021 йил 1 июлдан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ПИНФЛ-ЖШШИР) ёрдамида амалга оширилади.

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор ҳисобланади.

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон  Фармони).

2015-2021 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15