МАҲАЛЛАЛАРДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Image_tadbir: 

Аввал хабар берганимиздек туманимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Хусусан, туманимизнинг Қорабулоқ, Деҳқонобод, Савғон, Нисбот, Сариқтепа, Қоратепа, Бунёдкор, Мерганча маҳаллаларида ҳам кенг миқёсдаги ободонлаштириш, қурилиш, таъмирлаш ишлари кетмоқда. 

Кўча ва йўл бўйлари тозаланиб, турли хил гуллар экилмоқда. Дарахтларга шакл бериб, оҳакланмоқда. Ариқ-зовурлар тозаланиб равон ҳолатга келтирилмоқда.

Ўз ҳудудини ободлиги учун ўз хоҳишига кўра ёрдамлашаётган фуқароларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

2015-2024 © GOVERNMENT OF URGUT DISTRICT. Maked by: SAKTRM
95x15