Туман ИИО ФМБ  бошлиғи Отабек Жалиловнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди

Image_tadbir: 

Жорий йилнинг 1 октябрь куни, Ургут тумани ИИО ФМБ бошлиғи Отабек Жалиловнинг тасдиқланган режа асосида туманимизнинг Ватак маҳалласида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди.

Қабул давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг жами 54 та мурожаатлар келиб тушди, шундан 12 та мурожаат жойида ижобий хал этилди.

Мурожаатларнинг барчаси бўйича қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтириш берилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олинди ва тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига мурожаатларни кўриб чиқиб қонуний қарор қабул қилиш учун кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Қабул сўнгида, 3- сектор раҳбари томонидан халқни қийнаётган муоммолар ечими ўрганилиб Темир дафтарга киритилган кам таъминланган оилаларга совғалар улашилди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF URGUT DISTRICT. Maked by: SAKTRM
95x15