Events

БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ЮЗАСИДАН   

Вилоят прокуратурасининг 2020 йилнинг 2-ярмига мўлжалланган иш режасига асосан 2020 йил 19 сентябрда қабул қилинган Қўшма қарори доирасида Ургут туманида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаганларнинг соғлиғи, таъминоти, тарбияси ва таълим берилиши аҳволи ўрганилмоқда.

Ўрганиш давомида болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга дори-дармон, озиқ-овқат ва бадиий китоблар тўплами ўқув қуроллари жамланмаси ҳамда оиласига эса газ баллонлари тарқатилмоқда.

Image_tadbir: 

Қарздорларни электр энергиясидан узиш ишлари давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, вилоят хокими Эркинжон Турдимов ҳар ҳафта Самарқанд вилоятида электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш, мавжуд қарзларни камайтириш ва ноқонуний истеъмол қилиш ҳолатларни бартараф этиш бўйича топшириқлар белгилаб берган эди.

Image_tadbir: 

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичида Туманимизда фаолият юритиб келаётган  “Давлатбек Нурли Даласи” фермер хўжалиги раҳбари, тадбиркор Абдуллаева Муқаддас Ҳасановнага насиб этди 

Танлов жараёнида иштирокчи хотин-қизларнинг замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўрни яратгани, экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб  чиқаргани, аҳолига хизмат кўрсатишни қай даражада йўлга қўйгани, партиямиз томонидан ташкил этилаётган тадбирлардаги фаоллиги, ўз фаолиятида учраётган тўсиқ ва ғовларни қай даражада бартараф эта олаётганига эътибор қаратилди.

Image_tadbir: 

Жорий йилнинг 22-октябрь куни Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияда жорий йил 16 октябрь куни Президентимиз раислигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалари ижроси, бу борада олиб борилаётган ишлар муҳокама этилди. Мазкур масала юзасидан туман сектор раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Кун тартибига қўйилган масалаларнинг долзарблиги депутатлар томонидан эътироф этилиб, ўзларини фикрларини билдирдилар. Амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ва  сессияда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Image_tadbir: 

“Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остидаги тадбирлар давом этмоқда 

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 31 йиллиги муносабати билан Давлат хафсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида ижодкорлар билан учрашув ташкил этилди. 

Ургут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати, туман ҳокимининг Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ургут туман кенгаши, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси  ҳамда ҳарбий қисм мутасаддилари, тумандаги ижодкор шоирлар, билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда иштирок этди. 

Image_tadbir: 
2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15