Ургут тумани жамоаси ярим финалга йўл олди
13.10.2023 - 10:07Хабарингиз бор, вилоятимиздаги туман, шаҳар сектор раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида “Самарқанд вилоят ҳокими кубоги” учун спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтмоқда.
Ушбу мусобақанинг плей-офф босқичида, Ургут тумани жамоаси билан Каттақўрғон шаҳри жамоалари ўртасида кечган ўйиннинг асосий таймида (0:0) дурранг ҳисоб қайд этилиб, пенальтилар сериясида 2:1 ҳисобда рақиб жамоа устидан ишончли ғалаба қозонилди.
Жамоамизга келгуси ўйинларида ҳам омад тилаб қоламиз…