Туманнинг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида

2019  йил «15»январ                        №  48 -Қ                         Urgut sh. – г.Ургут

Туманнинг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги  ПҚ-4086-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги  ва шу мазмундаги Самарқанд вилоят ҳокимининг 2018 йил  26 декабрдаги 760-Қ сонли қарорларини инобатга олиб, халқ депутатлари туман Кенгашининг 2018 йил 27 декабрдаги «2018 йил туман маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2019 йилги туман маҳаллий  бюджет  параметрлари тўғрисида»ги 203/34-Қ-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг  6-моддасига асосланиб;

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2018 йил 26 декабрдаги      ПҚ-4086-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги  ва шу мазмундаги Самарқанд вилоят ҳокимининг 2018 йил                26 декабрдаги  760-Қ сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Туманнинг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози            1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туманнинг 2019 йилги маҳаллий бюджети даромадлари, харажатлари ва вилоят бюджетидан туман бюджетига ажратиладиган ижтимоий соҳа учун трансфертлар микдори 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Умумдавлат даромадлари ва солиқларидан 2019 йилга туман маҳаллий бюжетига ажратмалар меёрлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Туман маҳаллий бюджетининг 2019 йилга айланма касса маблағи меъёрини  йул қўйиладиган энг кам миқдори 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан вилоят ҳокимининг қарорлари билан туман худудида жорий этилган маҳаллий солиқлар ва йиғимларга белгиланган ставкалар миқдори 2019 йилга 5-иловага асосан ижро учун қабул қилинсин.

7. Туман молия бўлими мудири ва туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи бюджетга тўловларни тўлиқ тушишига, шунингдек маҳаллий бюджетининг харажатлар қисми ижросини таъминлашга шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.

8. Туман ҳокимлиги  Молия бўлими, туман Ғазначилик бўлинмалари бюджетдан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар.

9. Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган барча ташкилот ва муассасалар раҳбарлари бюджет параметрларига киритилмаган тадбирларни маблағ билан таъминлаганликлари ҳамда кредитор қарзларни вужудга келтирганликлари учун амалдаги қонунчиликка асосан шахсан жавобгарлиги белгилаб қўйилсин.

10. Туман ҳокимлиги Молия бўлими, туман Ғазначилик бўлинмалари, туман Давлат солиқ инспекцияси туманнинг 2019 йилги маҳаллий бюджет параметрларининг бажарилиши юзасидан таҳлилларни ҳар чорак якуни билан туман ҳокими муҳокамасига киритиб борсинлар.

11. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

          12.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ғ.Абдурахмонов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокимининг 2019 йил 15 январдаги  48-Қ-сонли қарорига иловаси йуклаб олиш 129 КБ (132 608 байт)

 

Туман ҳокими                                                                       М.Турдиев

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15