4-илова

Ургут тумани ҳокимининг

2018 йил “10 сентябрдаги

2397-к-сонли қарорига

4-илова

Ургут тумани ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал
қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжали
к
масалалари комплекси тўғрисида
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ Ургут тумани ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари комплексининг (кейинги ўринларда комплекс деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Комплекс ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишларига, халқ депутатлари туман Кенгашининг ва ҳокимнинг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Комплекс ҳокимлик фаолиятини саноатни ривожлантириш ва қурилиш жиҳатидан таъминлайди, халқ депутатлари туман Кенгаши мажлисларини унинг регламентига мувофиқ тайёрлайди, халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижросини мунтазам равишда текширади.

4. Комплекс ўз фаолиятини туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари раҳбарлигида амалга оширади.

5. Комплекс ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда вилоят ҳокимлиги ҳамда туман корхона ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

II. Комплекснинг вазифалари ва функциялари

6. Қуйидагилар Комплекснинг вазифалари ҳисобланади:

ҳоким ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор ва фармойишларида, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларида, вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;

ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишлари ҳамда туман ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш.

7. Комплекс ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари, вилоят ҳокимининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Вилоят ҳокими, унинг ўринбосарлари ва тумани ҳокимининг топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;

соҳага оид Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вилоят ҳокимининг қарор ва формойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва топшириқлари, вилоят ҳокимининг топшириқлари, туман ҳокимининг топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳада истиқболли вазифаларини  амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга тақдим этади;

халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва соҳага алоқадор бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

Тегишли ҳоким ўринбосари ҳамда комплекснинг иш режасини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Комплекс қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

III. Комплекснинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

8. Комплекс ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни туман корхона ва ташкилотларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун туман корхона ва ташкилотлари раҳбар ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

туман корхона ва ташкилотларидан улар томонидан киритилган халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари туман корхона ва ташкилотлари раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши  ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;

туман корхона ва ташкилотлари раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

туман корхона ва ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари туман Кенгаши ҳужжатлари, ҳокимнинг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

9. Комплекс:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги
ПҚ-2881-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, вилоят ҳокимлигининг ҳужжатлари ва топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши учун жавоб беради.

Комплекс бош мутахассиси ўз вазифалари ва функциялари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

IV. Комплекснинг тузилмаси

10. Комплекснинг тузилмасига бош мутахассис киради.

11. Комплекс бош мутахассиси ўз фаолиятида ҳоким ўринбосарига бўйсунади.

12. Ҳоким ўринбосарининг Комплекси бош мутахассиси ҳокимнинг тегишли ўринбосари тақдимномаси бўйича ҳокимнинг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

V. Комплекс фаолиятини ташкил этиш

13. Комплекс ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунларига, вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, туман ҳокими ва унинг ўринбосари топшириқларига мувофиқ ташкил этилади.

Шунингдек, саноат, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалигини ривожлантириш соҳасида:

ҳудудлардаги саноат ва қурилиш корхоналарни техник янгилаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари, уй-жойлар қурилиши, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш, шунингдек бошқа ҳудудий дастурлар амалга оширилиши мониторингини олиб боришнинг самарали тизимини яратиш;

саноатнинг ишламаётган корхоналари фаолиятини тиклаш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

туманда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил этиш, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлилигини ошириш;

шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;

капитал қурилишни ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга ошириш;

пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш;

муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш;

кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

аҳолини сифатли ичимлик сув билан ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими билан таъминлаш;

аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлантириш ҳамда ҳоким ўринбосари томонидан тасдиқланадиган функционал вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажарадилар.

14. Комплекс:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича ҳоким ўринбосари ишларини ташкил қилади;

ҳокимликка киритилган таклифларнинг ҳамда комплекс юритиши соҳасига кирувчи масалалар бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини, қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади;

тизимли мониторинг ташкил этилишини ва тегишли тармоқлар ҳамда соҳаларда иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисидаги маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, тармоқларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;

ҳоким ва ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлислар, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишлари ва турли комиссиялар мажлислари материаллари тайёрланишини ва уларда қабул қилинган қарорлар расмийлаштирилишини таъминлайди;

Ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

15. Комплекснинг бош мутахассиси ўз фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланадиган функционал вазифаларига мувофиқ амалга оширади.

 

 

 

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15