2-илова

Туман ҳокимининг

2018 йил “10 сентябрдаги

2397-қ-сонли қарорига

2-илова

Ургут тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисида
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2691-сонли қарорига мувофиқ Ургут тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳининг (бундан кейин “гуруҳ” деб юритилади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди. Гуруҳ туман ҳокимлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, бевосита туман ҳокимига бўйсунади.

2. Гуруҳ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон, қарор ва фармойишлари, Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши қарорлари, туман ҳокимининг қарор ва фармойишлари, Ургут тумани ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисидаги Низом, шунингдек ушбу Низом асосида амалга оширади.

II. Гуруҳнинг вазифалари ва функциялари

3. Гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил
3 августдаги “Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ташкилий кадрлар хизмати мақомини ўзгартириш тўғрисида”ги 303-сонли ҳамда 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонлиқарорлари ҳамда бошқа тегишли қонун ва қонун ости ҳужжатларига асосан иш юритади.

4. Қуйидагилар гуруҳнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, туман корхона ва ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва топшириқлари, вилоят ҳокимининг топшириқлари шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилиши ҳолатини ўрганиш;

туман ҳокимлиги таркибий бўлинмалари билан биргаликда белгиланган тартибда ҳокимлик иш режаси лойиҳасини шакллантирган ҳолда унинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этиш;

белгиланган муддатларда туман ҳокимлиги таркибий бўлинмалари, туман корхона ва ташкилотлари раҳбар ва ходимларидан назоратдаги ҳужжатлар, қарор, фармойиш, йиғилиш баёнлари, чора-тадбирлар, назорат режалари ва бошқа топшириқларнинг ижроси тўғрисида маълумот олиш;

туман ҳокимлиги бошқарув аппарати таркибий бўлинмаларида Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарор, фармойишлари ва бошқа ҳужжатлари, вилоят ҳокимининг қарор, фармойиш ва топшириқлари ҳамда уларнинг ижроси юзасидан қабул қилинган туман ҳокимининг ҳужжатлари бажарилишини таъминлаш чорасини кўриш;

бошқарув аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни ҳокимнинг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритиш;

тасдиқланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, мутахассисларни тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш чора-тадбирлари комплексини амалга ошириш, кўриб чиқилаётган номзодларни ҳар томонлама ўрганишни ва улар бўйича ишончли материаллар тайёрланишини таъминлаш;

келгусида ҳудудий бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига кўтариш, ҳудудларда кадрларга бўлган эҳтиёж асосида амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳирасини шакллантириш, уларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимларга тайёрлаб бориш учун мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда ишларни ташкиллаштириш;

ҳудудий бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари фаолиятининг тизимли мониторингини олиб бориш;

бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилиш;

захирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ташкил қилиш;

туман ҳокимининг ўринбосарлари билан биргаликда ўзлари раҳбарлик қиладиган комплекслари (котибиятлар) ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш, ташкилий-кадрлар масалалари бўйича ҳокимнинг қарорлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

ҳудудий бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари ва уларнинг захираси тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиришни ва доимий янгилаб боришни таъминлаш;

раҳбар кадрлар алмашинуви (ротация) жараёнларини ўрганиб бориш ва бу борада таклифлар киритиш, таълим муассасалари ва ўқув юртлари билан кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш юзасидан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш;

ҳудудларда мунтазам равишда кадрлар билан ишлашнинг аҳволини таҳлил қилиш, ёш истеъдодли, мустақиллик ғояларига содиқ бўлган ватанпарвар, фидойи кадрларни танлаш ва улар тўғрисида раҳбариятга ахборот ва таклифлар бериб бориш;

давлат мукофотларига тавсия этиш юзасидан тегишли ҳужжатларни туман ҳокимлиги бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари, туман корхона ва ташкилотларининг таклифларини олиш, уларни ишчи гуруҳ билан биргаликда ўрганиб чиқиб, туман ҳокимига киритиш;

туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман корхона ва ташкилотлари билан биргаликдаЎзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясига номзодларни танлаш, ўрганиш ва туман ҳокимига таклифлар киритиш;

ушбу Академияни битирувчилари ҳамда олий ўқув юртларини битирганларни кейинги иш фаолияти тўғрисида мониторинг ишларини олиб бориш;

ташкилий-кадрлар масалалари бўйича ҳоким раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш
чора-тадбирларини кўриш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари туман Кенгашлари депутатлари сайловларини, Ўзбекистон Республикаси референдумларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли сайлов комиссияларига ёрдам кўрсатиш;

халқ депутатлари туман Кенгаши, унинг комиссиялари ва бошқа ишчи органларининг фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш, депутатларга уларнинг ўз ваколатларини амалга оширишда кўмаклашиш;

фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда ҳудудий давлат органларига кўмаклашиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига сайловлар тўғрисидаги қонунларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасида таклифлар тайёрлаш, барча турдаги сайлов комиссияларининг мустақил ва ошкора ишлашлари учун шароитлар яратиб беришга кўмаклашиш;

Вилоят ҳокимлиги билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

заруратга қараб туман ҳокимлиги бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқарув органларининг масъул мутахассисларини туман ҳокимлигида кўриб чиқиладиган масалаларни тайёрлаш ишларига жалб қилиш;

гуруҳ ваколатига кирувчи масалалар юзасидан туман ҳокимлиги бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари, туман корхона ва ташкилотлари раҳбар ва ходимларини таклиф этиш ва уларнинг таклифларини кўриб чиқиш.

Гуруҳ тўғрисидаги Низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

III. Гуруҳнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

5. Гуруҳ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни туман корхона ва ташкилотларидан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;

туман ҳокими топшириғига биноан ҳудудий бошқарув органлари, жамоат ташкилотларининг йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда, ташкилий-назорат ва кадрлар иши бўйича ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун туман корхона ва ташкилотлари раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

туман корхона ва ташкилотлари томонидан киритилган халқ депутатлари туман Кенгаши ҳужжатлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

туман корхона ва ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари туман Кенгаши ҳужжатлари, ҳокимнинг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

Гуруҳнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек ташкилий-назорат ва кадрлар иши бўйича туман ҳокимининг қарор, фармойишлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар туман ҳокимининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, гуруҳ белгилаган муддатларда бажарилиши керак.

6. Гуруҳ:

ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарор ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси қарор, фармойиш ва топшириқлари, шунингдек вилоят ҳокимининг қарор, фармойиш ва топшириқлари, туман ҳокимининг қарор, фармойиш ва топшириқлари ҳамда бошқа ҳужжатларнинг туман ҳокимлиги бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари томонидан ўз вақтида ижро этилиши юзасидан назоратни ташкил этилиши;

кадрлар ҳисобга олинишининг ва улар билан ишлаш бўйича ҳисоботларнинг аҳволи, кадрлар бўйича ҳужжатларнинг сақланиши ва ишларнинг юритилиши учун жавоб беради.

Гуруҳ раҳбари ва ходимлари ўз вазифалари ва функциялари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

IV. Гуруҳнинг тузилмаси

7. Гуруҳнинг тузилмасига гуруҳ раҳбари, 1 нафар етакчи мутахассислар киради.

8. Гуруҳнинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги
ПҚ-2691-сонли қарори билан белгиланган.

9. Гуруҳ ишига гуруҳ раҳбари раҳбарлик қилади.

Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари вилоят ҳокимлиги билан келишган ҳолда ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Гуруҳ мутахассиси бошқарув органларида ишлаган, тажрибали мутахассислар орасидан танланади, улар гуруҳ раҳбарининг таклифига асосан туман ҳокимининг фармойиши билан вазифасига тайинланади ва озод этилади.

Гуруҳ ўз фаолиятини иш режалари асосида олиб боради.

Гуруҳда ҳар ҳафтада йиғилишлар ўтказилиб, берилган топшириқлар, режаларнинг бажарилиши назорат этилиб, янги ҳафтага мўлжалланган ишлар ва топшириқлар белгилаб олинади.

Гуруҳда иш юритилиши, ҳужжатларнинг ижроси гуруҳ мутахассиси томонидан олиб борилади ҳамда бу ҳақда ҳар ойда гуруҳ раҳбарига маълумот бериб борилади.

V. Гуруҳ фаолиятини ташкил этиш

10. Гуруҳ ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва топшириқлари, вилоят ҳокимининг қарор, фармойиш ва топшириқлари, туман ҳокимининг қарор, фармойиш ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек туман ҳокимлигининг иш режалари, гуруҳнинг иш режалари асосида ташкил этилади.

11. Гуруҳ раҳбари:

Гуруҳга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассис ишларини ташкил қилади ҳамда мазкур Низомга мувофиқ гуруҳга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун тўлиқ жавоб беради.

Гуруҳ мутахассиси ишларини мувофиқлаштиради, ижро интизомини таъминлайди, соҳага оид ҳокимликда ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади.

Туман ҳокимининг ўринбосарлари, таркибий бўлинмалар раҳбарлари билан биргаликда туман ҳокимлиги бошқарув аппарати ходимлари ҳамда номенклатура бўйича ҳудудий бошқарув органлари раҳбар ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш бўйича таклифлар тайёрлаб, бу билан боғлиқ ҳужжатларни туман ҳокимига киритади.

Ўз ваколати доирасида кадрларни танлаш, тавсия этиш ва алмаштириш масалаларини кўриб чиқади ва туман ҳокимлиги раҳбарияти билан келишилган ҳолда амалга оширади.

Вилоят ҳокимлиги ҳамда туман ҳокимлиги раҳбар кадрлар лавозимлари рўйхатига олинган раҳбарларни танлаш, тайинлаш, жой-жойига қўйиш ва уларга амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳирасини шакллантириш ишларини ташкиллаштиради.

Кадрлар заҳираси сифати учун шахсан жавоб беради. Заҳирага олинган кадрларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимга тайёрлаб боришни ташкил этади.

Гуруҳ ишларини такомиллаштириш, мутахассислар иш малакасини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, чиқувчи
хат-хабарларни имзолайди, гуруҳ ваколатига кирадиган вазифаларни ҳал этиш чора-тадбирларини белгилайди.

Гуруҳ ходимларини вазифага тайинлаш ва вазифадан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ҳамда интизомий жазо бериш тўғрисидаги таклифларни туман ҳокимига тақдим этади.

Гуруҳ мутахассисига ваколати доирасида топшириқлар беради ва уларнинг бажарилишини назорат қилади.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг ҳамда туман ҳокимлигининг иш режаси лойиҳаларини кўриб чиқади ва туман ҳокими тасдиғига киритади.

Давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини ташкил этади.

Ушбу Низомда кўрсатилган ваколатлар доирасида бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

12. Гуруҳ раҳбари вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини ўзининг кўрсатмаси ва туман ҳокими топшириғига кўра етакчи мутахассиси  бажаради.

13. Гуруҳнинг етакчи мутахассиси ўз фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланадиган функционал вазифаларига мувофиқ амалга оширади.

 

 

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15