Туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси

Туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси

1. Қуйидагилар туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раисининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оилада, жамиятда ва давлат қурилиши вазифаларини ҳал этишда уларнинг ролини ошириш ишларининг ҳолатини мунтазам ўрганиш ва баҳолаш;

хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни ишга жойлаштиришга ҳар томонлама кўмаклашиш, аёллар тадбиркорлигининг ҳар хил шаклларини ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бажарилишини таъминлаш;

хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш, мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ҳаётида, халқаро хотин-қизлар ҳаракатида аёллар нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаол иштирок этишига кўмаклашиш;

оилада, маҳалла ва меҳнат жамоатларида хотин-қизларнинг мавқеини ошириш борасидаги давлат сиёсатини юритиш, аёлларнинг меҳнат шароитини яхшилаш, давлат ва нодавлат ташкилотларининг шу масалаларга оид фаолиятини  ва ҳаракатларини мувофиқлаштиради, корхона, ташкилот ва муассасаларда аёлларнинг ижтимоий муҳофазасини яхшилашда иштирок этиш, шунингдек, хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш;

маҳаллалар, ўқув муассасалари, меҳнат жамоаларида аёлларни юксак ватанпарварлик, миллий ва диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш, диний экстремистик оқимларга қарши курашга оид тарғибот ишларини ташкил этади, аёллар ўртасида бузғунчи ғоялар тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш;

хотин-қизларни маънавий, ижтимоий ва касбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза этишга йўналтирилган тадбирларни уюштиради. Хотин-қизларнинг маънавий-ахлоқий ва жисмоний камолотини таъминлашга, сиёсий, иқтисодий, хуқуқий ва тиббий билимларини оширишга оид тадбирларни ташкил қилади. Маҳалла фуқаролар йиғинининг диний-маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия бўйича маслаҳатчилари ишини такомиллаштиришда иштирок этади. Хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, улар ўртасида оммавий спорт турларини ривожлантириш;

хотин-қизларни туманнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиш масалаларини ҳал қилишга кенг жалб этиш;

тумандаги фуқаролар йиғинларининг диний-маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларининг фаолиятини ривожлантириш, уларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш масалаларини мувофиқлаштириш;

аёлларни ижтимоий муҳофаза этилиши, бозор иқтисодиёти шароитида уларнинг меҳнатга доир ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини таҳлил этиб бориш;

оилани мустаҳкамлаш ва жамиятдаги ижтимоий ахамиятини юксалтириш, оналик ва болаликни ҳуқуқий ҳимоя қилиниши чораларини кўриш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, аёлларни соғлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлод туғилиши ва уни тарбиялаш ишларини мувофиқлаштириш;

оила ва болага, ёлғиз ва кўп болали оналарга, ногирон хотин-қизларга ёрдам бериш масаласи билан шуғулланувчи давлат, жамоат ва хайрия ташкилотлари ишини мувофиқлаштириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари) фаолиятида аёллар ва хотин-қизлар манфаатларини амалга ошириш масалалари бўйича ҳамкорлигини таъминлаш;

тасарруфидаги котибият ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини  амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳокимга тақдим этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

2. Қуйидагиларнинг иш фаолиятини ташкил этади:

Давлат ва жамоат тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи тиббий-ижтимоий патронаж комиссияси;

Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этиш туман комиссияси;

Соғлом авлод, аёллар ва оиланинг тиббий маданият даражасини ошириш масалалари бўйича доимий ишловчи туман комиссияси;

Республика “Оила” илмий-амалий маркази туман ҳудудий бўлими иштирокчилари Кенгаши;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва Кенгашлар.

3. Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг туман ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

Туман хотин-қизлар қўмитаси;

“Соғлом авлод учун" жамғармаси, “Тадбиркор аёл” уюшмаси туман бўлими;

“Қизил ярим ой” жамияти ва “Оила” илмий-амалий маркази туман бўлими.

III. Якунловчи қоидалар

1. Туман ҳокими биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари мутахассисларининг вазифалари тегишли таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомларда ва ҳоким томонидан тасдиқланадиган функционал вазифаларни тақсимлашда белгиланади.

2. Мазкур функционал вазифалар тақсимотига қонунчиликда белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш мумкин.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15