ЛОЙИҲА

Самарқанд вилояти ҳокимининг 2018 йил 21 июлдаги 485-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни  таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 июлдаги ПҚ-3849-сонли қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий сохаларни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни  таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”2018 йил 12 июлдаги ПҚ-3849-сонли қарори ижросини ҳамда туман иқтисодиёт тармоқлари, корхоналари ва муассасаларини хамда уй-жой фондини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида “Махаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан

КАРОР КИЛАМАН:

1. Самарқанд вилоят ҳокимининг 2018 йил 21 июлдаги 485-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий сохаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни  таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 июлдаги ПҚ-3849-сонли қарори рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур карори билан:

Республика иктисодиёти тармоқлари ва ижтимоий сохаларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси томонидан 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашда йўл қўйилган камчиликлар ва  масалалар комплекси ўз вақтида хал этилиши таъминланмаганлиги учун хўжалик бирлашмаларига ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек, вилоятлар, шахарлар ва туманлар хокимликларнинг бир қанча рахбарларига нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари кўрилганлиги қайд этилганлиги.;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси  томонидан:

ахоли турмуш даражасининг ошириш турар жой шароитларини яхшилаш, иқтисодиёт тармоқларини, ижтимоий соха обьектларининг куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, исътемолчиларнинг электр энергияси, табиий ва суйилтирилган газ кўмир махсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш, иссиқлик энергияси ва ичимлик сув билан таъминлашнинг  жорий холатини ўрганиш ва масалаларни тезкор хал этиш бўйича иккинчи ишчи гурух (Салиев, Қучқоров) шакллантирилганлиги:

         Республика иқтисодиёти тармоқларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини танқидий таҳлил қилиш асосида Қароқолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан маҳалаларнинг инфратузилмаси ва кўп квартирали турар-жой фондининг жорий холати ҳисобига олинган ҳолда хар бир ҳудуд бўйича 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашни таъминлаш бўйича қабул қилинган дастурларни амалга оширишга доир комплекс тадбирлар ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий сохаларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни  таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида“ 2017 йил 22 июндаги ПҚ-3079-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб хисобланганлиги маълумот учун қабул қилинганлиги.;

3.Қуйидагилар:

а) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий сохани 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс тадбирлар            1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Комплекс чора-тадбирларда:

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий сохаларини барқарор ишлашга тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика комплексининг барқарор фаолиятини кўрсатиши;

кўп квартирали турар жой фонди инфратузилмасини барқарор ишлашга тайёрлаш ахоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш;

ижтимоий соха обьектларининг куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш назарда тутилсин:

б) асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

в) асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2018/2019йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш пареметрлари 3-иловага мувофиқ;

г) ижтимоий соха объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал  ва жорий таьмирлаш параметрлари   4-иловага мувофик;

д)  кўп квартирали турар жой фондини 2018/2019 йиллар куз-қиш даври ишлашга тайёрлаш хамда капитал ва жорий таьмирлаш параметрлари 5-иловага мувофик;

е) 2018/2019 йиллар куз-қиш даврига кўмир махсулотлари ғамлаш ва техник туз тайёрлаш, шунингдек, суйилтирилган газни худудлар буйича етказиб бериш параметрлари 6-иловага мувофик;

ж) туман иктисодиёти тармоклари ва ижтимоий сохаларни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида баркарор ишлашга тайёрлашни мувофиклаштириш бўйича туман комиссияси (кейинги ўринларда туман комиссияси деб аталади) таркиби 8-иловага мувофик тасдиклансин.

         Туман комиссияси:

а) бир ой муддатда коммунал соха ташкилотлари, козонхоналар, кўп квартирали уйлар, таьлим муассасалари, соғликни саклаш муассасалари ва ижтимоий соханинг бошка обьектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида баркарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойларда ишларнинг холати танкидий ўрганиб чикилишини;

б) ўрганиш натижалари бўйича:

Корхона ва ташкилотлар бўйича-туман хокимининг ўринбосарларига тегишли комплекслар томонидан:

Туманнинг хар бир худуди бўйича бўлим, корхона ва ташкилотлар билан келишган  холда ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг муфассал тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий сохаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

4.  Туман хокими ўринбосарлари рахбарлигида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий сохани 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича худудий комиссияларни ташкил этсинлар.

         5. Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий сохани 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар хамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун туман хокими ўринбосарлари, бошқарма, корхона ва ташкилотлар рахбарлари зиммасига шахсий масъулият юклансин.

6. Туман хокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (У.Ўроқов):

Туман, айниқса қишлоқларда ижтимоий соха обьектларини, кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврига тайёрлашни, автомобил йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, марказлаштирилган ва махаллий қозонхоналар, канализация тармоқлари, махаллалар худудларининг санитария холати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир махсулотлари  ғамланишини жойларга чиқиб шахсан ўзи назорат қилсин;

Назорат натижалари бўйича объектларни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни хал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, махаллий давлат хокимияти органлари рахбарларининг шахсий масъулиятини ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсин.

          7. Туман хокимининг ўринбосари (У.Ўроқов), Ургут ЭТК (Ж.Арипов), Дехқонобод ЭТК (З.Азимов), “Ургуттумангаз” (Ш.Турдиалиев) рахбарлари биргаликда 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида ёнилғи-энергетика ресурслари ва кўмир махсулотлари барча тоифасидаги ўз вақтида етказиб берилиши бўйича тадбирлар сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул эканликлари тўғрисида огохлантирилсин.

8. Туман хокимининг ўринбосари (И.Жабборов) ижтимоий соҳа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини жойларнинг ўзига чиқиб ташкил этсин.

9. Туман хокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Абдурахмонов Иқтисодиёт ва худудларнинг комплекс ривожлантириш туман бўлими биргаликда  2018 йил          1 августгача бўлган муддатда:

2017/2018 йиллар куз-қиш даврида қишлоқ хўжалиги махсулотларининг асосий турларини жорий йилда ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни тахлил қилиш асосида туман бўйича ахолининг эхтиёжларидан келиб чиқиб 2018/2019 йиллар қиш-бахор даври учун қишлоқ хўжалик махсулотларининг асосий турларини ғамлаш хажмларини белгиласин, нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч  ва дуккакли экинлар махсулотларини ғамлашга алохида эътибор берсин;

Ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалик махсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ва ғамлашнинг тўлиқлиги хамда махсулотларининг зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларнинг белгилаш бўйича ўрнатилган тақдирда аниқ таклифлар киритсин.

10. Туман ҳокимлиги молия бўлими (О.Мардонов) туман комиссиясининг хулосасига кўра зарурат кескин бўлган худудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий сохани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни қидириб топсин.

11. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (С.Умаров) жойларга чиққан  ҳолда кўп хонадонли уйлар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини куз-қиш даврида барқарор фаолият юритишга тайёрлигини марказлаштирилган ва жойлардаги махаллий иситиш қозонхоналари, иссиклик, ичимлик суви ва канализация тармоқлари, маҳалла худудларининг санитария холати тартибга келтирилганлигини шахсан назоратга олиб, амалга оширилган ишлар юзасидан туман хокимлигига ахборот бериб борсин.

12. Туман комиссияси аъзолари иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий  сохаларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни  таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

Ушбу қарорнинг бажарилиши хар чоракда туман хокимлигининг мажлисларида танқидий кўриб чиқилсин.

13. Туман хокимининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 июндаги ПҚ-3079-сонли   Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий сохаларни 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил                 1 июлдаги 1792-Қ-сонли қарори ўз кучини йуқотган деб хисоблансин.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман хокимининг ўринбосарлари (Ғ.Абдурахмонов, У.Ўроқов, И.Жабборов, Б.Тугалов) зиммасига юклансин.

 

Туман хокими                                                                                   М.Турдиев

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15