“Республика ва халқаро мусобақаларда турли ютуқларга эришган спортчиларни рағбатлантириш борасидаги ишлар” мавзусидаги медиа тадбир

 

 

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1 346 та спорт тадбирлари ўтказилди, 128 378 нафар аҳоли жалб қилинди (48435 нафари хотин-қизлар).

Жумладан:

109 та ҳафталик спорт тадбирлари ўтказилиб, уларга 6274 нафар (улардан 2316 нафари хотин-қизлар).

“Футболимиз келажаги”, “Маҳаллада футбол”, “Чарм тўп”, “Ҳоким кубоги” ҳамда “Раҳбар кубоги” мусобақаларида 287 та жамоалар ўртасида 149 та тадбирлар ташкил этилиб, уларга 10 679 нафар иштирокчилар жалб этилди. 120 та маҳалалардан 24 та маҳаллаларда “Соғлом турмуш тарзи ривожланган маҳалла” танлови ўтказилиб, 4 та “Соғлом турмуш тарзи ривожланган маҳалла” танловида ғолиб бўлди.

Туман ёшларининг спорт соҳасида эришган ютуқлари сарҳисоби тўғрисида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-92-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда 2022 йил
11 апрелдаги ПҚ-201-сонли қарори Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора–тадбирлари тўғрисидаги қарор ижросини таъминлаш борасида Ургут туманида бир қатор  ишлар амалга оширилди .Шунингдик  туманда спортнинг Футбол, мини футбол, волейбол, енгил атлетика, шахмат, шашка, стол тенниси, стритбол ва wаrkout  турлари бўйича 7 ёшдан
30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида 2022 йил 10-25 апрел кунларидан маҳаллардаги кўчалараро мусобақаларга старт берилди. Тумандаги 120 та маҳаллалардаги ҳар бир кўчалардан шакилланган жамоалар ўртасида маҳалла биринчилиги мусобақалари ўтказилди ушбу мусобақалар ғолиб жамоалари сектор босқичларида ўзаро беллашдилар, секторда ғолиб бўлган жамоалар туман босқичида беллашиб ғолиб маҳалла жамоалари вилоят босқичига йўлланмаларни қўлган киритди. Ўтказилган 5-ташаббус мусобақаларида тумандаги 120 та маҳалланинг барчасидан жамоалар иштирок этди ва туманимизни вилоят ва Республикада ғолиб бўлишига ўз ҳиссасини қўшдилар.

5 ташаббус олимпиадасининг Республика босқичида эса

спортниг шашка туридан Андак маҳалласидан Рофиева Фарангиз 1-ўринни, Камардон маҳалласидан Насимжонов Отабек 1-ўринни, спортниг стол тенниси туридан Ватак маҳалласидан Турсунов Омадбек 1-ўринни, Паст Калангар МФЙ Намозов Ҳасан 1-ўринни спортниг волейбол туридан Сариқтепа маҳалласидан 16-21 ёш қизлар жамоаси 2-ўринни, Ипакли маҳалласидан 16-21 ёш ўсмирлар жамоаси республика босқичида миносиб иштирок этдилар.

Спортниг стритбол туридан Қуйиқишлоқ маҳалласидан 27-30 ёшли аёллар жамоаси республика босқичида миносиб иштирок этди.

Спортниг workout туридан Кенагас маҳалласидан
27-30 ёш ўғиллар жамоаси 1-ўринни, Муминобод маҳалласидан 22-26 ёш ўғиллар жамоаси 4-ўринни.

Енгил атлетика туридан Ўрамас, Санчиқул ва Хўжабаланд маҳаллаларидан ўғиллар ва қизлар жамоалари республика босқичида миносиб иштирок этди.

Шахмат туридан Тегана маҳалласидан Олимова Руқия    2-ўринни қўлга киритдилар.

Халқаро мусобақаларда:

туман спортчилари томонидан йирик халқаро ва нуфузли мусобақаларда жами 9 та медаллар қўлга киритилган, шундан 1 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронзага эришдилар.

Республика мусобақларида:

Жами 102 та медаллар қўлга киритилган, шундан 39 та олтин, 28 та кумуш, 35 та бронза Ўзбекистон Миллий терма жамоасининг асосий ва захира таркибига 3 та спорт тури бўйича 10 нафар спортчилар киритилган, шундан асосий таркибда 3 нафар, захира таркибда 7 нафарлари қўлга киритиб, ушбу спортчилар туман ҳокимлиги ҳамда ҳомийлар ҳисобидан муносиб тақдирландилар.

Бундан ташқари,

Туманда оммавий спортни ривожлантиришга, жумладан, спорт майдончалари, пиёдалар ва велосипедчилар учун юлаклар, экопарклар, таълим даргоҳидаги спорт залларидан иборат спорт инфратузулмасини яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони асосида

16 км саломатлик йўлаклари,

15 км велосипед йўлакчалари,

2 та мини футбол майдончаси,

3 та “Workout” майдончаси,

4 та стритбол майдончалари фойдаланишга топширилди ҳамда

5 ташаббус олимпиадасининг Республига босқичида  ғолиб бўлган Кенагас, Сариқтепа, Андак, Паст Калангар, Камардон ва Ватак маҳаллалар ҳудудидан Спортни ривожлантириш вазирлиги маблағлари хисобидан workout, стретбол ва унверсал спорт майдончалари қурилмоқда.

Туманда ёшларни спорт билан шуғилланишлари учун 1,2-сон Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда 1 та ёпиқ турдаги сув сузиш ҳавзаларида жами 90 нафарга яқин малакали мураббийлар 2778 нафар ўсмир ва қизларга машғулотлар олиб бормоқда. Бундан ташқари Халқ таълими бўлимига қарашли 147 та умумтаълим мактабларида
437 нафар жисмоний тарбия фани ўқитувчилари спортнинг
23 тури бўйича 19748 нафар ўқувчиларга спорт тугараклари ўтиб келмоқда.

Тумандаги маҳаллаларда ташаббускор тадбиркорлар томонидан жами 50 та сунъий қопламали мини футбол майдончалари барпо этилиб, ҳозирги кунда ушбу мини футбол майдончаларида маҳаллаларнинг 1600 нафардан зиёд ўсмир болалари ва уюшмаган ёшлари спорт машғулотлари билан шуғилланиб келмоқда.

Осиё ўйинлари дастурига киритилган 15 та спорт турлари бўйича туманда футбол, мин футбол, волйебол, стол тенниси, баскетбол, каратэ, велоспорт ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилиб, 49 228 нафар ўсмир ўғил-қизлар ва уюшмаган ёшлар қамраб олинди.

Ҳозирги кунда, 5 ташаббус олимпиадасининг иккинчи мавсумида туман спортчилари муносиб иштирок этмоқда.

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15