ОТА-ОНА ҚАРАМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАНЛАРГА УЙ БЕРИЛДИ

Сўнгги йилларда Республикамизда боқувчисини йўқотган, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга эътибор янада кучайиб, хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, уларни Давлат томонидан уй-жой билан таъминланиши ушбу ислоҳотларнинг амалий натижасидир. Бугун Ургут тумани ҳокимлиги томонидан, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 2 нафар чин етимларга уй-жой калитларини топшириш тадбири бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Ботир Жабборов иштирок этиб, булар каби ёшлар доимо Давлат раҳбари бошчилигида барча масъулларнинг эътиборида бўлишлари, ҳар томонлама қўллаб-қувватланишларини билдирди. Шунингдек, туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамроҳлигида уларга аталган хонадонларда бўлиб, яратилган шароитлар билан танишишди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15