Ургут туманида Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси сайёр қабул ўтказди

Image_tadbir: 

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова иштирокида хотин-қизлар мурожаатлари бўйича сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Раҳмонова,  туман ҳокими Б.Жабборов, секторлар ва тумандаги барча ташкилот раҳбарлари  иштирок этишди.

Қабулда иштирок этган  46 нафар фуқароларнинг аксарият муаммоларига жойида ечим топилди, 14 нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Қолган мурожаатлар юзасидан, туман мутасадди ташкилотлари раҳбарларига тегишли тартибда вазифалар белгилаб берилди, белгиланган муддатда ижросини таъминлаш масаласи юклатилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15