Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни ўз вақтида расмийлаштирмаслик жавобгарликка сабаб бўлади

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалга оширилган битимлар ҳақиқий ҳисобланмайди.

          Тегишли ҳуқуқ пайдо бўлгандан кейин 1 ой ичида кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

           Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ёхуд кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилинади.

           Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик фуқароларга БҲМнинг 10 баравари (3 млн сўм), мансабдор шахсларга эса 15 баравари (4,5 млн сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

       БАҲОДИР ҚАРШИЕВ

        Вилоят ҳокимлиги юридик хизмат бош юриконсульти

 

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15