Навбатдаги матбуот анжумани туман ҳокими иштирокида бўлиб ўтди

    Ургут тумани ҳокими Жабборов Ботир Шукурович иштирокида тумандаги корхона ва ташкилотларнинг жойларда муаммоларни ҳал этишдаги роли ва масъулиятини янада кучайтириш мавзусида Матбуот анжумани ўтказилди. 
Ургуттуманида корхона ва ташкилотларнинг жойларда муаммоларни ҳал этиш роли ва масъулиятини янада кучайтириш борасида етарли ишлар қилинган. Бугунги кунда барча давлат органлари ва ташкилотлар ва бўлимлар жойлардаги муаммоларни ҳал этиш мақсадида телеграм гуруҳлар, ишонч телефонлари ва электрон мурожаат қилиш имконияти яратилган. 
Шунингдек, туман ҳокимлиги, сектор штаблари, корхона ва ташкилотлар томонида жойларда фуқаролар билан кўпроқ бевосита мулоқот қилиш, муаммоларни жойида ва узоқ ҳудудларга бориб ўрганиш ишлари йўлга қуйилган. Бундан ташқари, ҳар ҳафтада фуқаролар қабули, тадбиркорлар қабули ва Ёшлар билан учрашувлар йўлга қуйилган.
     Бир сўз айтганда, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”. Президентимиз томонидан илгари сурилган ва бугун ҳаётимиздан тобора чуқур ўрин олаётган ушбу тамойил юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига замин яратмоқда. Бугун Ургут тумани марказидан то туманимизнинг энг узоқ ҳудудида яшаётган юртдошимизга қадар ислоҳотларнинг реал натижасини ўз ҳаётида кўра бошлагани, бу янгиланишлар минглаб оилалар ҳаёти, кўпллаб инсонларнинг онги, қалби ва дунёқараши ўзгаришига ҳам туртки бўлаётгани бунинг яққол исботидир. Президентимизнинг Аҳоли муаммолари билан ишлаш фаолиятини янги босқичга кўтариши баробарида ислоҳотлар таъсирчанлигини янада оширишга, халқимизнинг ҳаётдан рози бўлиши учун янада кенг имконият ва шарт-шароитлар яратишга хизмат қилиши шубҳасиз. Буларни бажаришда корхона ва ташкилотларнинг роли ва масъулиятини ошириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15