УРГУТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

УРГУТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

2020 йил “10” сентябр               № 1508-Қ                    Urgut sh. – г. Ургут

МАНИ ҲОКИМИ

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й, 5-6-сон, 97-модда;), “Ўзбекистон Республикасиданогиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами,2008 й. 29-30-сон, 277-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда туман ҳудудида жойлашган корхоналарда иш ўринларининг энг кам миқдорини белгилаш юзасидан берилган таклифларни инобатга олиб,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН

 

1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибигамувофиқ тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 816 кишини ташкил этадиган 10 фоиздан кўп бўлмаган  миқдорида, шу жумладан:

  -ногиронлар учун 2,9 фоиз -27 киши;

  - ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача  ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 7,6 фоиз – 70 киши,

  -ўрта-махсус, касб-хунар таълим муассасасини тугатган ёшларга, шунингдек, олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун 58,7 фоиз – 544 киши;

  -Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 12,5 фоиз –116 киши;

  -пенсияолди ёшидаги шахслар учун 1,0 фоиз -9 киши;

  -жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилганшахслар учун 3,4 фоиз -34 киши;

  -одам савдосидан жабрланган шахслар учун 1,0 фоиз - 7 киши миқдорида иш ўринларизаҳираси белгилансин.

2. 2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни жойлаштириш учун иш ўринларини 2021 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхоналар рўйхати 1-иловага асосан тасдиқлансин.

3.Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари зиммасига ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2020 йил якунлашидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2020 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизин барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш)тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб  қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

4.Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) ҳамдаиш жойлари санитария-гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

5. Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”нинг 21-бандига мувофиқ қонун доирасида жарима солинсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришга қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказ билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш  жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш  ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидея ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (АВ рўйхат рақами №-3163-сон,31.05.2019 й) буйруғига асосан субсидиялар ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этилганини ҳисобга олиб, “ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга-ҳар бир ходим учун 12 ой давомида хар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробари миқдорида ҳақ тўлаш” белгилансин.

8.Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (О.Ғаниев) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

9.Туман ҳокимининг 2019 йил 18сентябрдаги Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида”ги 7997-Қ сонли қарори 2020 йилнинг 31-декабридан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Мазкур қарор 2021 йилнинг 1 январ кунидан эътиборан кучга киради.

11. Мазкур қарор “Ургут садоси” газетасида расмий эълон қилинсин, расмий эълон қилинганидан кейин бир кун ичида ҳокимликнинг расмий веб-сайти (http://urgut.uz)га жойлаштирилсин.

12.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг

биринчи ўринбосари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими в.б                (имзоланган)                    А.Туронов

 

       

 

 

 

 

                         

 

 

 

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15