Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни 8-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Бюджет кодекси”нинг 148-моддасига асосан Ургут туман маҳаллий бюджетининг харажатлар қисмига ўзгартириш кир

O’zbekiston Respublikasi

Samarqand viloyati

Urgut tumani

H O K I M I

Q A R O R I

 

 2020 йил “17”  июл                    № 1679-Қ           Urgut sh. – г. Ургут

 

Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни 8-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Бюджет кодекси”нинг 148-моддасига асосан Ургут туман маҳаллий бюджетининг харажатлар  қисмига ўзгартириш киритиш ҳақида

 

            Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 148-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сонли ҳамда Халқ  депутатлари Ургут туман Кенгашининг 2019 йил 19 декабрдаги “Ургут туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 281/42-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Ургут туман ҳокимлиги молия бўлимининг 2020 йил 30 июндаги  “Туман маҳаллий бюджетининг харажатлар қисмига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги тақдимномаси маъқуллансин.

            2. 2020 йил 2-чорак туман маҳаллий бюджетининг ижроси бўйича бюджет таснифининг айрим бўлим, кичик бўлим, боблари ҳамда чораклар бўйича даромадлар ва харажатлар миқдорининг умумий мутаносиблигини сақлаган ҳолда туман маҳаллий бюджети муассасалари ўртасида бир бюджет маблағлари олувчиси учун бюджет маблағларининг камайтирилиши, бошқа бюджет маблағлари олувчиси учун бюджет маблағларининг тегишли равишда кўпайтирилиши ҳамда режадаги маблағларнинг бир харажат туридан иккинчи харажат турига ўтказилиши бўйича иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

3.Туман ҳокимлиги молия бўлими (Б.Саломов)га бюджет таснифининг айрим бўлим, кичик бўлим, боблари ва ҳар бир харажат турлари бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилишини белгиланган тартибда расмийлаштириш ҳамда вилоят ҳокимлиги молия Бош бошқармаси билан келишилган ҳолда ҳужжатларни туман маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ижро учун етказиш вазифаси топширилсин.

4.Туман маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг рахбарларига харажатлар сметасига бюджет таснифининг айрим бўлим, кичик бўлим, боблари ва ҳар бир харажат турлари бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилиши ҳамда биринчи навбатдаги харажатларини тўлиқ молиялаштирилиши ва тўланиши устидан қаттиқ назорат ўрнатиш вазифаси юклатилсин.

5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

6. Мазкур қарор “Ургут садоси” газетасида расмий эълон қилинсин, расмий эълон қилинганидан кейин бир кун ичида ҳокимликнинг расмий веб-сайти (http://urgut.uz)га жойлаштирилсин.

7.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

Туман ҳокими в.б        имзоланган              А.Туронов

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15