Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни 8-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Бюджет кодекси”нинг 148-моддасига асосан Ургут туман маҳаллий бюджетининг харажатлар  қисмига ўзгартириш

 

 

УРГУТ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

 

25 май 2020 й.                                                                         № 1361-Қ - сонли

 

 

       Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни 8-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Бюджет кодекси”нинг 148-моддасига асосан Ургут туман маҳаллий бюджетининг харажатлар  қисмига ўзгартириш киритиш ҳақида

 

            Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 148-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сонли ҳамда Халқ  депутатлари Ургут туман Кенгашининг 2019 йил 19 декабрдаги “Ургут туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 281/42-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Ургут туман ҳокимлиги молия бўлимининг 2020 йил 14 апрелдаги 01/02-38/428-сонли “Ургут туман маҳаллий бюджетининг харажатлар қисмига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги таклифи маъқуллансин.

2. 2020 йил 1 февралдан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 1,07 баробарга оширилиши муносабати билан Ургут туман молия бўлимида иш ҳақи миқдорлари оширилиши билан боғлиқ харажатлар (индексация маблағлари) учун режалаштирилган маблағларни камайтириб, бюджет таснифининг айрим бўлим, кичик бўлим, боблари ҳамда чораклар бўйича харажатлар миқдорининг умумий мутаносиблигини сақлаган ҳолда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларига ажратилган маблағларни кўпайтириш йўли билан иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

3.Туман ҳокимлиги молия бўлими (Б.Саломов)га бюджет таснифининг айрим бўлим, кичик бўлим, боблари ва ҳар бир харажат турлари бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилишини белгиланган тартибда расмийлаштириш ҳамда вилоят ҳокимлиги молия Бош бошқармаси билан келишилган ҳолда ҳужжатларни туман маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ижро учун етказиш вазифаси топширилсин.

4.Туман маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг рахбарларига харажатлар сметасига бюджет таснифининг айрим бўлим, кичик бўлим, боблари ва ҳар бир харажат турлари бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилиши ҳамда биринчи навбатдаги харажатларини тўлиқ молиялаштирилиши ва тўланиши устидан қаттиқ назорат ўрнатиш вазифаси юклатилсин.

5.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Абдурахмонов зиммасига юклансин.

 

 

 

Туман ҳокими                                  Имзоланган                         М.Турдиев

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15