Ургут тумани ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги кўчаларга ва аҳоли пунктларига янги ном бериш ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини номини ўзгартириш тўғрисида

Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг

Қ А Р О Р И

 

2020 йил 18 апрель                                                                 № 40/4-сон

 

Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ургут тумани ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги кўчаларга ва аҳоли пунктларига янги ном бериш ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини номини ўзгартириш тўғрисида

 

Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг таклифларини кўриб чиқиб, битта маҳалла фуқаролар йиғини номини ўзгартириш, 29 та янги ном бериладиган ва 1 ба номи ўзгартириладиган кўчалар ҳамда 2 та қонун талабларига зид аҳоли пунктларини номини ўзгартириш бўйича берилган таклифлар хулосасини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунининг
9-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

 

                    ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ маҳалла фуқаролар йиғини номини ўзгартириш, кўчаларга янги ном бериш ҳамда қонун талабларига зид аҳоли пунктларини номини ўзгартириш юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинларининг таклифлари қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига мос келмайдиган номи ўзгарадиган маҳалла фуқаролар йиғинива кўча, янги ном бериладиган кўчалар номи ҳамда қонун талабларига зид аҳоли пунктларини номини ўзгартириш иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман ҳокимининг ўринбосари - Оила ва маҳалла бўлими бошлиғи (Ф.Ахатов) бир ой муддат ичида 1 та маҳалла фуқаролар йиғини қайта номланиши, 29 та кўчага янги ном берилиши 1 та кўчанининг номини ўзгартирилиши ҳамда қонун талабларига зид бўлган 2 та аҳоли пунктларини номи ўзгартириш муносабати билан амалга оширилиши лозим бўлган барча (географик ном кўрсаткичларини алмаштириш, фуқаролар паспортларига, муассаса, корхона ва ташкилотларнинг муҳр ва штамплари ҳамда иш қоғозларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ва бошқалар) ишларнинг сифатли бажарилишини таъминласин.

  1.  Туман статистика бўлими (Д.Турсунқулов) икки ҳафта муддатда номлари қонун талабларига мос келмайдиган 1 та маҳалла фуқаролар йиғини 29 та кўча, 1 та номи ўзгарадиган кўча ҳамда қонун талабларига зид бўлган                 2 та аҳоли пунктларининг статистик кўрсаткичларига белгиланган тартибда зарурий ўзгартиришлар киритсин.
  2.  Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси С.Ахмедова зиммасига юклатилсин.

 

 

Халқ депутатлари Ургут

тумани Кенгаши раиси                       (имзоланган            М.Турдиев

 

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2020 йил 18 апрелдаги 40/4-сонли қарорига илова

 

Ургут туманидаги қайта номланадиган маҳалла фуқаролар йиғини ва кўча,  номсиз кўчаларга янги ном бериш ҳамда қонун талабларига зид бўлган аҳоли пунктларини номини ўзгартириш тўғрисида

МАЪЛУМОТ

 

Т/р

Маҳалла
номи

Кўча номи

Кўчанинг тоифаси

Кўча рақами

Нечта МФЙ тегишли

1

“Гулистон” 

АБДУРАУФ ФИТРАТ

Номсиз кўча

1

3

2

“Мазортепа” 

АБДУРАУФ ФИТРАТ

3

“Шодлик” 

АБДУРАУФ ФИТРАТ

4

“Рахматобод” 

АБУ НАЗР САМАРҚАНДИЙ

Номсиз кўча

2

1

5

“Сўфи”  

АМИР ШОҲМУРОД

Номсиз кўча

3

1

6

“Санчиқул” 

АҲМАД ДОНИШ

Номсиз кўча

4

1

7

“Мирзақишлоқ”  

БУЮК ТУРОН

Номсиз кўча

5

1

8

“Сўфи”  

ВОҲИД АБДУЛЛАЕВ

Номсиз кўча

6

1

9

“Катта Торинжак” 

ҒАВСУЛИ АЪЗАМ

Номсиз кўча

7

7

10

“Тўрткўл” 

ҒАВСУЛИ АЪЗАМ

11

“Чоштепа” 

ҒАВСУЛИ АЪЗАМ

12

“Хўжагузар” 

ҒАВСУЛИ АЪЗАМ

13

“Сой гузар” 

ҒАВСУЛИ АЪЗАМ

14

“Қуйи гузар” 

ҒАВСУЛИ АЪЗАМ

15

“Ўрта гузар” 

ҒАВСУЛИ АЪЗАМ

16

“Юқори Санчиқул”  

ДАҲБЕД

Номсиз кўча

8

1

17

“Деҳқонобод” 

ЁҒДУ

Номсиз кўча

9

1

18

“Мирзақишлоқ”  

ЖОЗИБА

Номсиз кўча

10

1

19

“Қайнарбулоқ”  

ЗИЁРАТГОҲ

Номсиз кўча

11

1

20

“Наврўз” 

ИСЛОМ КАРИМОВ

Номсиз кўча

12

8

21

“Дўстлик” 

ИСЛОМ КАРИМОВ

22

“Санчиқул” 

ИСЛОМ КАРИМОВ

23

“Почвон” 

ИСЛОМ КАРИМОВ

24

“Хўжабаланд” 

ИСЛОМ КАРИМОВ

25

“Гулобод” 

ИСЛОМ КАРИМОВ

26

“Сўфи”  

ИСЛОМ КАРИМОВ

27

“Мўғол”  

ИСЛОМ КАРИМОВ

28

“Санчиқул” 

КАМОЛОТ

Номсиз кўча

13

1

29

“Сой гузар” 

КЎКСАРОЙ

Номсиз кўча

14

1

30

“Нисбот” 

МАҲАЛЛА

Номсиз кўча

15

1

31

“Камангарон” 

МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ

Номсиз кўча

16

1

32

“Андак”  

МАДАНИЯТ

Номсиз кўча

17

2

33

“Гулистон” 

34

“Узунсой” 

ПАРВОЗ

Номсиз кўча

18

1

35

“Вағашти” 

РЎДАКИЙ

Номсиз кўча

19

1

36

“Бекравот” 

СЕРҚУЁШ

Номсиз кўча

20

1

37

“Ипак йўли” 

СОЙ БЎЙИ

Номсиз кўча

21

1

38

“Мерганча” 

ТАРАҒАЙ БАҲОДИР

Номсиз кўча

22

1

39

“Сўфи”  

ФЕРУЗ РАҲИМХОН

Номсиз кўча

23

1

40

“Тинчлик” 

ХИСЛАТ

Номсиз кўча

24

1

41

“Камангарон” 

ХОЖА АҲРОРИ ВАЛИ

Номсиз кўча

25

1

42

“Ватак”  

САККОКИЙ

Номсиз кўча

26

1

43

“Алгар”  

ШУКРОНА

Номсиз кўча

27

1

44

“Пастки Калангар”  

ФУРҚАТ

Номсиз кўча

28

2

45

“Катта Торинжак”  

ФУРҚАТ

46

“Мазортепа” 

ЎЛМАС ЖАМОЛ

Номсиз кўча

29

1

47

Аълохотин (Янгиобод)

ФАРОВОН

Имон кўчаси

30

1

 

Тумандаги Қонун талабларига зид бўлган аҳоли пунктларини

номларни ўзгартириш тўғрисида                

МАЪЛУМОТ

Т/р

Маҳалла
номи

Аҳоли пункти номи

Собиқ аҳоли пункти

1

"Аълохотин" (Янгиобод)

ФАРОВОН

Аълохотин

2

"Бекравот"

МИНГЛАР

Замбарак

 

Тумандаги Қонун талабларига зид бўлган маҳалла фуқаролар

йиғини номини ўзгартириш тўғрисида          

МАЪЛУМОТ

Т/р

Маҳалла
номи

Янги номи

1

"Сатанг"

ИСПАНЗА

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15