insurez
16-05-2025 19:09

ЖАРТЕПАДА САЙЁР ҚАБУЛ


 

Жартепа маҳалласида жойлашган 2 сон касб ҳунар мактабида, Ургут тумани ҳокими Б.Жабборовнинг оммавий сайёр қабули ўтказилди. 

Туман Халқ қабулхонаси мудири А.Холиқов, туман ИИБ бошлиғи М.Қўзиев, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида ўтказилган қабулда Жартепа ва унга ёндош ҳудудлар аҳолиси ўзларини қийнаб келаётган муаммоли масалалар билан мурожаат қилдилар.

Ҳар бир мурожаат кўриб чиқилиб, уларнинг маълум қисми ижобий ҳал этилди. Айримларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ижроси маълум муддат талаб этадиган мурожаатлар назоратга олиниб, ҳал этиш учун масъулларга бириктирилди.

Teglar
- -