Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–392 ва ПҚ–393-сонли қарорлари ижросининг ҳолати ўрганилди.
Бош прокурор ўринбосари Салом Исматович Самадов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–392 ва ПҚ–393-сонли қарорлари ижросининг ҳолати ўрганилди.
Хусусан, ҳудудда барпо этилаётган ҳамда реконструкция қилинаётган ижтимоий соҳа объектларида олиб борилаётган қурилиш ишларининг бориши жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилди. Ўрганиш жараёнида ишларни белгиланган муддатларда ва сифатли амалга ошириш, объектларда қонунчилик талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш, ажратилган бюджет маблағларини мақсадли ва самарали сарфлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш якунлари бўйича масъул раҳбар ва мутасаддиларга аниқ вазифа ҳамда топшириқлар берилди.




