insurez
23-06-2025 15:55

ВАТКАН-ҚЎЗИБЕКДА САЙЁР ҚАБУЛ


 

Туманимизнинг Ваткан-Қўзибек маҳалласида Ургут тумани ҳокими Б.Жабборовнинг оммавий сайёр қабули ўтказилди. 

Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборов, туман прокурори А.Валиев ҳамда ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида ўтказилган қабулда Ваткан - Қўзибек ва унга ёндош ҳудудлар аҳолиси ўзларини қийнаб келаётган муаммоли масалалар билан мурожаат қилдилар.

Ҳар бир мурожаат кўриб чиқилиб, уларнинг маълум қисми ижобий ҳал этилди. Айримларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ижроси маълум муддат талаб этадиган мурожаатлар назоратга олиниб, ҳал этиш учун масъулларга бириктирилди.

Teglar
- -