insurez
07-01-2026 18:17

Ургут туманида ғаллачиликни ривожлантириш ҳамда ердан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.


Тадбирда Республика фермерлар кенгаши бўлим бошлиғи Б.Абдураҳмонов, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Б.Жабборов, Ургут тумани ҳокими Д.Сайидқулов, вилоят ва туман қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, тегишли ташкилотлар вакиллари ҳамда фермер хўжаликлари раислари иштирок этди.

Семинар давомида ғаллачиликда мавсумга оид агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда ва сифатли амалга ошириш, ҳосилдорликни ошириш ҳамда ер ресурсларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, соҳада замонавий ёндашувлар ва илғор тажрибаларни жорий этиш масаласи илгари сурилиб, фермерларни қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан тушунтиришлар берилди.

Urgut tumani hokimligi axborot xizmati.
 

Teglar
- -