insurez
03-02-2026 19:23

УРГУТ ТУМАНИ ҚОРАБУЛОҚ МАҲАЛЛАСИ ЖИНОЯТ ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКДАН ХОЛИ ЭТИЛАДИ.


Ургут туманида Давлатимиз раҳбарининг 2026-йил 5 январ кунидаги биринчи ва иккинчи сонли қарорлари ижроси юзасидан вилоят ИИБ ва туман рахбарияти томонидан, ИИБ бошлиғи М.М.Кузиевга бириктирилган криминоген вазияти оғир Қорабулоқ маҳалласида кенг қамровли профилактик тадбирларга старт берилди.

"Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ 1-сон Қарори хамда ПҚ 2-сон Қарорнинг ижроси юзасидан, вилоят ИИБ ва туман раҳбарияти томонидан, туманимизнинг Қорабулоқ маҳалласида туман ташкилотлари иштирокида комплекс ижтимоий ва профилактик тадбирлар ўтказилишига ва бу каби тадбирлар туманимизда давом эттирилиши, ижтимоий профилактика объектлари тоифадаги шахсларни қийнаб келаётган муаммолар якка тартибда ўрганиши юзасидан масъулларга бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб берилди.

Teglar
- -