Ургут тумани ҳокими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–392-сонли қарор ижросининг ҳолати ўрганилди.
Хусусан, “Дарғом-1” насос станцияси ҳамда белгиланган бошқа объектлар қурилиши ва реконструкция ишларининг бориши жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилди.
Ўрганиш якунлари бўйича қурилиш ишларини белгиланган муддатларда ва сифатли амалга ошириш, объектларда техник ва молиявий назоратни кучайтириш, ажратилган маблағларни мақсадли ва самарали сарфлаш юзасидан масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.




