insurez
25-08-2025 10:36

Самарқанд вилояти прокурори М.Эшназаров раҳбарлигида Ургут тумани ҳокимлигида тумандаги ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди.


 

Унда вилоят прокурорининг соҳага масъул ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман ҳокими, туман (шаҳар) ҳокимларининг қурилиш бўйича ўринбосарлари, газ ва электр таъминоти корхонаси раҳбарлари иштирок этди. 

Йиғилишда тумандаги ижтимоий-иқтисодий соҳага оид қонунлар ижросини таъминлаш борасида ташкил этилган штаблар фаолияти билан танишилиб, электр энергия, қурилиш, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлар тингланди.

Шунингдек, туманда йил якунига қадар устувор вазифалар, ҳудудларни обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш борасида ишларни амалга ошириш бўйича ўз тавсияларини берди.

Teglar
- -