ҲОКИМ АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
Мерганча маҳалласи ҳудудидаги 154-мактабда Ургут тумани ҳокими Дилмурод Сайидқуловнинг навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.
Қабулда 89 нафар фуқаро иштирок этиб, 62 та масала юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Мурожаатлар йўналишлар кесимида:
▪️ 9 та — моддий ёрдам ва болалар нафақаси;
▪️ 8 та — электр таъминотини яхшилаш;
▪️ 5 та — кўмир ва газ баллони билан таъминлаш;
▪️ 6 та — даволаниш учун моддий ёрдам;
▪️ 5 та — ер масалалари;
▪️ 8 та — уй-жой олиш ва тўловлар;
▪️ 21 та — бошқа масалалар.
Мурожаатларнинг 5 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар қўшимча ўрганиш талаб этилганлиги сабабли ижроси назоратга олинди.
🇺🇿Urgut tumani hokimligi axborot xizmati.




