insurez
02-07-2025 17:20

Назорат остидаги шахслар билан профилактик суҳбат ва суд мажлиси ўтказилди


 

Жиноят ишлари бўйича Ургут туман суди раиси Ғ.Негматов томонидан туман ИИБ пробация бўлинмаси ҳисобида турган шахслар билан учрашув ва қабул ўтказилди. Учрашувда ҳуқуқий онг ва ижтимоий масъулиятни ошириш, такрорий жиноятларнинг олдини олиш бўйича тушунтиришлар берилди. Қонунчиликдаги янгиликлар, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, меҳнатга муносабат ва жамоатчиликка мослашиш ҳақида давра суҳбати ташкил этилди.

Шундан сўнг 56 нафар назорат остидаги шахс иштирокида суд мажлиси ўтказилиб, 32 нафар шахсга оид тақдимномалар кўриб чиқилди. Шу асосда 3 нафар хотин-қиз ва бошқа бир неча фуқаро жазодан муддатидан олдин озод этилди. Айрим шахслар эса чекловларга риоя қилмагани сабабли жазонинг оғирроғига алмаштирилди.

Тадбир якунида мурожаатлар эшитилиб, ҳуқуқий ечимлар берилди.

Teglar
- -