insurez
14-01-2026 09:35

#Амалий семинар


“Деҳқонобод” агрофирмаси “Бой-туб шажараси” фермер хўжалиги дала майдонида ғаллачиликни ривожлантириш, ердан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган кўргазмали амалий семинар ташкил этилди.

Туман ҳокими ўринбосари О.Қодиров, солиқ инспекцияси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбар-мутасаддилари, тармоқ корхоналари, деҳқон, фермер хўжаликлар вакиллари иштирок этган семинарда мутахассислар қишлоқ хўжалигини маҳаллий ўғитлар билан таъминлаш ҳосилдорликни оширишнинг муҳим воситаси бўлиб, иқтисодий жиҳатдан энг самарали йўл эканини таъкидлашди.

Айтилдики, олинадиган ҳосилнинг қарийб ярми маҳаллий ўғитлар ҳисобига тўғри келади ва тупроқ ортиқча минерал ўғитлардан сақланиб, ер эгасига ҳар томонлама фойдали бўлиши билан ҳосилни мўл, сифатли қилади.

Ғаллачиликда мавсум агротехник тадбирларини ўз муддатларида сифатли амалга ошириш, ер ресурсларидан унумли фойдаланиш муҳокама қилинди.

Замонавий ёндашувлар, илғор тажрибаларни амалда қўллаш масаласи кун тартибида бўлди.

🇺🇿Urgut tumani hokimligi axborot xizmati.
 

Teglar
- -