insurez
09-07-2025 19:18

Ургутда эзгу мақсадда уюштирилган суннат тўйи бўлиб ўтди


 

Самарқанд вилояти Ургут туманида меҳр-шафқат ва саховат руҳига бой тадбир бўлиб ўтди. Туманнинг Янги Вағашти маҳалласида истиқомат қилувчи тадбиркор Умид Боймаликов ташаббуси ва бевосита кўмагида кам таъминланган оилалар фарзандлари учун эзгу мақсадда уюштирилган суннат тўйи ташкил этилди.

Ушбу хайрли тадбир доирасида 100 нафар бола суннат қилинди. Улар учун миллий қадриятлар ва анъаналарга хос тарзда тантанали тўй маросими уюштирилиб, байрамона дастурхон ёзилди. Қувончга тўлган болажонларга янги либослар, турли хил совға-саломлар ҳамда ширинликлар улашилди.

Шунингдек, тадбирга яна 80 нафар эҳтиёжманд оилалар фарзандлари таклиф этилиб, улар ҳам умумий шодликка шерик бўлишди. Барча иштирокчилар учун ҳақиқий байрам муҳити яратилиб, болалар учун маданий-ҳунармандчилик чиқишлари, концерт дастури ва ўйин-кулгилар ташкил этилди.

Ушбу маросим орқали на фақат болалар, балки ота-оналар ва маҳалла фаоллари ҳам катта хурсандчиликка гувоҳ бўлишди.

Тадбир маҳаллий жамоа орасида бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат каби юксак инсоний фазилатларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди.

Teglar
- -