insurez
09-07-2025 19:19

ҚОРАТЕПАДА САЙЁР ҚАБУЛ


 

Туманимизнинг Қоратепа маҳалласида Ургут тумани ҳокими Б.Жабборовнинг оммавий сайёр қабули ўтказилди. 

Ургут тумани ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида ўтказилган қабулда Қоратепа ва унга ёндош ҳудудлар аҳолиси ўзларини қийнаб келаётган муаммоли масалалар билан мурожаат қилдилар.

Ҳар бир мурожаат кўриб чиқилиб, уларнинг маълум қисми ижобий ҳал этилди. Айримларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ижроси маълум муддат талаб этадиган мурожаатлар назоратга олиниб, ҳал этиш учун масъулларга бириктирилди.
 

Teglar
- -