ҲОКИМ БИТИРУВЧИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
Туманимиздаги 154-умумтаълим мактаби фаоллар залида туман ҳокими Ботир Жабборов битирувчи ёшлар билан учрашув ўтказди.
Унда таълим соҳаси ходимлари, мактаб ўқитувчилари, битирувчилар, уларнинг ота-оналари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Учрашув давомида ҳоким туманда намуна қилиб кўрсатиш мумкин бўлган хулқи ва аъло таълим кўрсаткичлари билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган битирувчи ўқувчиларга олтин ва кумуш медалларни тантанали равишда топширди.
Шунингдек, хорижий олий таълим муассасаларига грант асосида ўқишга қабул қилинган иқтидорли битирувчилар алоҳида эътироф этилди. Уларнинг юксак интилиши ва билим олишга бўлган ташналиги ёшларга ибрат сифатида қайд этилди.