Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан танқидий йиғилиш мухокамаси бўлиб ўтди.
Ургут тумани ИИБ ходимлари томонидан 2025 йил 06 ойи якуни бўйича жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жамоат тартибни сақлаш, йўл ҳаракати хафвсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар юзасидан танқидий йиғилиш мухокамаси бўлиб ўтди.
Йиғилиш мухокамасида Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари Х.А.Умаров хамда У.С.Утаевлар иштирок этиб, кун тартибидаги масалалалар юзасидан бир қатор танқидий фикрларни билдириб ўтдилар.
Хизмат фаолиятида бир қатор ютуқларга эришиб келаётган бир гурух ходимларга компютер жамланмалари ва эсдалик совғалари топширилди, шунингдек, ИИВ ва вилоят ИИБнинг тегишли буйруқларига асосан ходимларга навбатдаги махсус унвонлари топширилди.