8-илова

Ургут тумани ҳокимининг

2018 йил “10 сентябрдаги

2397-к-сонли қарорига

8-илова

Ургут тумани хотин-қизлар қўмитаси комплекси тўғрисида
низом

  1. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги
ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ, Ургут тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси комплексининг (кейинги ўринларда комплекс деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Комплекснинг фаолияти туман ҳокимлиги бошқарув аппаратини хотин-қизларнинг ижтимоий-маънавий ва сиёсий фаоллигини ошириш,
хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш, оилалар билан ишлашда якка тартибда ёндошувни такомиллаштириш, шунингдек туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раисининг фаолиятини ташкилий жиҳатидан таъминлаш масалалари бўйича таҳлилий маълумотлар билан таъминлашга йўналтирилган.

Комплекс ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси буйруқлари, Бошқарув йиғилиш қарорлари, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари туман Кенгашининг ва ҳокимнинг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Комплекс хотин-қизлар масалалари юзасидан ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий
чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижросини мунтазам равишда текширади.

4. Комплекс ўз фаолиятини ҳоким ва тегишли ўринбосарнинг раҳбарлигида амалга оширади.

Комплекс ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича туман ҳокими ўринбосарига бўйсунади, айни вақтда унинг фаолияти туман ҳокимлиги аппаратининиг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.

5. Комплекс ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда вилоят ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси, туман ҳокимлиги бошқарув аппарати, шунингдек мутасадди туман корхона ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

II. Комплекснинг вазифалари ва функциялари

6. Қуйидагилар комплекснинг асосий йўналишлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида келтирилган вазифалари, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболли ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;

мутасаддилик қилинадиган ташкилотларда иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилишининг самарадорлигини доимий ва тизимли асосда ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилинишини таъминлаш, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва комплекс вазифаларни амалга ошириш;

Комплексда, мутасаддилик қилинадиган ташкилотларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининиг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, "йўл хариталари" ижросининг бориши устидан, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш йўли билан тизимли назоратни таъминлаш.

7. Қуйидагилар Комплекснинг вазифалари ҳисобланади:

ҳоким ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси буйруқлари, Бошқарув йиғилиш қарорларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;

а) хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида уларнинг роли ва фаоллигини ошириш масалаларида давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:

хотин-қизларнинг  мақомини, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, ҳуқуқий маданиятини, оила ва жамиятдаги ролини ошириш;

давлат ва жамоат органларини жалб этган ҳолда ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш соҳасида тадбирлар комплексини амалга ошириш бўйича тизимли иш олиб борилишини ташкил этиш;

хотин-қизлар масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишида ва уларни амалга оширишда, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини тарғиб қилиш ва тушунтиришда, ижроси устидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйишда фаол иштирок этиш;

қизларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини аниқлаш, ривожлантириш ва рағбатлантириш мақсадида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, иқтидорли, қобилиятли қизлар заҳираси билан тизимли иш олиб борилишиин ташкил этиш, Зулфия номидаги Давлат мукофоти бўйича ҳудудий комиссиялар фаолиятин такомиллаштириш;

ташаббускор, амалий иш тажрибасига эга бўлган қизлардан кадрлар заҳирасини шакллантириш ва уларнинг номзодларини тегишли раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тизимини йўлга қўйиш;

хотин-қизларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти шаффофлигини таъминлаш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол иштирок этишига кўмаклашиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш;

хотин-қизлар ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқлари ва манфаатлариин ҳимоя қилиш бўйича ишларда хотин-қизлар қўмиталари билан фуқаролик жамияти институтлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ўртасида ижтимоий шерикликни кенгайтириш, хотин-қизларга манзилли ижтимоий ёрдам бериш ишларини ташкил этиш;

б) оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва уларга ёрдам бериш соҳасида:

жойлардаги оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан аниқ мақсадга йўналтирилган ва якка тартибда иш олиб борилишини ташкил этиш;

ёрдамга муҳтож бўлган, шу жумладан, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаётган ва турар жой шароитлари яхшиланишига муҳтож бўлган кам таъминланган  оилаларнинг манзилли рўйхатларини тузиш;

ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилаларнинг қизларини ўқитиш мақсадида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш, уларнинг дам олишиин ҳамда уларга зауррий тиббий ва психологик ёрдам берилишинии ташкил этиш;

оилавий ва шахслараро низоларнинг, ўз жонига қасд қилишга ҳамда жамият ва оилада маънавий-ахлоқий муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа ҳолатларнинг барвақт профиликтикаси бўйича манзилли ишлар олиб бориш;

оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, никоҳ ва оила институтини мустаҳкамлаш, никоҳ шартномаларининг хусусиятлари ва шартлари, фарзандлар тарбияси учун ота-оналарнинг бевосита масъулияти, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш билан боғлиқ тизимли тарғибот тадбирларини йўлга қўйиш.

в) хотин-қизларни ишга жойлаштириш ва уларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида:

бандлик дастури доирасида хотин-қизларни, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, улар бандлигининг сифати, доимий иш ўрни билан таъминланганлиги юзасидан амалий назоратни йўлга қўйиш;

хотин-қизларни, айниқса қишлоқ жойлардаги оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этишда, кредит ва бошқа ресурсларни жалб этишда давлат хизматларидан фойдаланиш;

хотин-қизларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишларининг ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш, меҳнат муносабатлари соҳасида, шу жумладан, ҳомиладор аёлларга ва кичик ёшдаги болалари бўлган аёлларга қўшимча имтиёзлар бериш соҳасида давлат ва нодавлат ташкилотларининг мустаҳкам ҳамкорлигини йўлга қўйиш;

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳлайдиган аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратишда кўмаклашиш, берилган имтиёзлар тўғри қўлланиши масалаларини тартибга солувчи, давлат рўйхатидан ва бошқа тартиботлардан ўтиш, меҳнат муносабатларига киришиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари юзасидан тушунтиришлар олишда уларга ёрдам бериш;

г) жиноят содир этишга мойил бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш орқали хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси соҳасида:

ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш оргалари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда хотин-қизлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарилклира профилактикасини самарали ташкил этишга йўналтирилган чора-тадбирларни ташкил этиш;

хотин-қизлар орасида ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий тарғибот, ҳуқуқий маданиятни ошириш ишларини ташкил этиш, оилаларда ижтимоий-маданий муҳитга салбий таъсир кўрсатиш мумукин бўлган вазиятларнинг олдини олиш  чора-тадбирларини белгилаш;

жиноят содир этишга мойил бўлган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб бориш бўйича ички ишлар органлари билан ҳамкорлик қилиш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, махсус ўқув-тарбия муассасаларидан, ижтимоий реабилитация ва хотин-қизларни мослаштириш муассасаларидан қайтган хотин-қизларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштиришни ташкил этиш.

д) "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

мутасаддилик қиладиган ташкилотлар билан биргаликда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек, туманнинг тегишли тармоқлари ва ҳудудларидаги масалалар бўйича "йўл хариталари" лойиҳаларига киритиш учун таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;

Комплекс ваколатларига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ва вилоятга сафарлари натижалари бўйича тасдиқланган "йўл хариталари" бажарилиш устидан тизимли назорат амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

мутасаддилик қилинадиган масалалар юзасидан туман корхона ва ташкилотлари ва тижорат банкларининг "йўл хариталари"ни амалга оширилиши тўғрисида ахборот, материаллар ва ҳисоботлар тақдим этилишини таъминлаш ҳамда уларни муҳокама қилиш учун туман ҳокимлиги йиғилишларига киритиш;  

"йўл хариталари" амалга оширилиши самарадорлиги юзасидан тақдим этиладиган ахборот ва материалларни ҳар томонлама танқидий таҳлил қилиш ва умумлаштириш.

8. Комплекс ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунлари, Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Президент, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва топшириқлари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси буйруқлари, Бошқарув йиғилиш қарорлари, вилоят ҳокимининг қарор ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамасининг аппарати, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

мутасаддилик қилинадиган масалалалар бўйича маълумотлар базаси яратилишини, юритилишини ва мунтазам янгилаб борилишини таъминлайди;

соҳасига кирадиган масалалар бўйича ахборотни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари учун, шунингдек, туман ҳокимлигида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

мутасаддилик қиладиган тармоқлар ва ҳудудларда ишларнинг ҳолатини, ижтимоий-иқтисодий, таркибий ва маъмурий ислоҳотлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор, фармойиш, баённомалари ҳамда туман ҳокимининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари бажарилишини ўрганади;

туман ҳокимининг бевосита ҳоким ўринбосарига берилган топшириқлари тўғрисида ўз вақтида ахборот берилишини таъминлайди, туман ҳокими ўринбосарининг топшириқларини бажаради ва уларнинг ижросини назорат қилади;

туман ҳокими ўринбосари учун унинг маърузалар, материаллар, шунингдек туман ҳокимлиги таркибий бўлинмалари иштирокида зарур таҳлилий маълумотлар ҳамда туман ҳокими ўринбосари топшириқларининг лойиҳаларини тайёрлайди;

туман ҳокими ўринбосари ҳузурида йиғилишлар ўтказилишини ташкил қилади ва туман ҳокимлиги аппаратининг бошқа бўлинмалари иштирокида ушбу йиғилишларда қабул қилинган қарорларни расмийлаштиради;

материалларнинг, туман ҳокимининг қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари"нинг сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, шунингдек, уларнинг ташкилот ва идоралари билан келишилишини таъминлайди;

ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;

туман ҳокими, ҳоким ўринбосари бошчилик қиладиган тегишли комиссиялар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади ҳамда уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни тегишли ҳудудий бошқарув органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади.

муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда туманда истиқболли вазифаларни амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раисига тақдим этади;

оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасининг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси қарор, фармойиш ва топшириқлари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси буйруқлари, Бошқарув йиғилиш қарорлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;

ҳокимликнинг тегишли йўналиши бўйича иш режасини ишлаб чиқади ва амалга оширади, махфийлик режимини, давлат сирлари бўлган маълумотлар ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа ахборотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайди, ҳокимликнинг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.

Комплекс қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

III. Комплекснинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

9. Комплекс ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни туман корхона ва ташкилотларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

туман корхона ва ташкилотларидан улар томонидан киритилган ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини туман корхона ва ташкилотлари раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;

туман корхона ва ташкилотлари раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда комплексга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

туман корхона ва ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

10. Комплекс:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг тизимли мониторинги олиб борилиши, ҳокимнинг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

туман корхона ва ташкилотлари томонидан туман ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги
ПҚ-2881-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва топшириқларининг, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг буйруқлари, шунингдек, ҳоким ва унинг тегишли ўринбосари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

Комплекс бош ва етакчи мутахассислари ўз вазифалари ва функциялари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

IV. Комплекснинг тузилмаси

11. Комплекс тузилмаси бош ва етакчи мутахассислардан иборат бўлади.

Комплекснинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги
ПҚ-2691-сон қарори билан белгиланган.

12. Комплекс мутахассислари ўз фаолиятида ҳокимнинг тегишли ўринбосарларига бўйсунади.

13. Комплекс мутахассислари тегишли ўринбосарнинг таклифи бўйича белгиланган тартибда ҳоким томонидан вазифасига тайинланади ва вазифасидан озод этилади.

14. Комплекс тўғрисида низом ва комплекснинг функционал вазифалари ҳоким томонидан тасдиқланади.

V. Комплекс фаолиятини ташкил этиш

15. Комплекс ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси буйруқлари, Бошқарув йиғилиш қарорлари, ҳоким ва унинг тегишли ўринбосарининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек комплекс бош ва етакчи мутахассисларининг иш режалари ҳамда ушбу Низом асосида ташкил этилади.

Комплекснинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарор, фармойишлари, вилоят ҳокимининг қарор, фармойишлари ҳамда туман ҳокимининг қарор, фармойишлари амалга оширилишини тизимли мониторингини амалга ошириш бўйича фаолияти мутасаддилик қилинадиган ташкилотларда туман ҳокимлиги иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, шунингдек, туман ҳокимининг, туман ҳокими ўринбосарининг топшириқларига мувофиқ, туман ҳокими ва ҳоким ўринбосари  йиғилишларида ҳисоботларни эшитиш йўли билан таъминланади.

16. Комплекс бош ва етакчи мутахассислари ўз фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланадиган функционал вазифаларига мувофиқ амалга оширади.

2015-2024 © GOVERNMENT OF URGUT DISTRICT. Maked by: SAKTRM
95x15