ТАЗЙИҚ ВАЗЎРАВОНЛИКДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ
ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ТАЗЙИҚ ВАЗЎРАВОНЛИКДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ
Бугунги кунда жамият тараққиёти ва инсонҳуқуқларини таъминлашда хотин-қизларнинг ҳуқуқва эркинликларини ҳимоя қилиш масаласи алоҳидааҳамият касб этмоқда. Хотин-қизларга нисбатантазйиқ ва зўравонликни бартараф этиш давлатсиёсатининг устувор йўналишларидан бирисифатида белгиланган. Бу борада халқаро ҳуқуқиймеъёрлар, жумладан, БМТнинг “Аёлларга нисбатанкамситишнинг барча шаклларини тугатиштўғрисида”ги конвенцияси ва бошқа халқароҳужжатлар муҳим аҳамиятга эга.
Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ вазўравонлик кўплаб шаклларда намоён бўлади: жисмоний, руҳий, иқтисодий ва жинсийзўравонлик. Ушбу иллат нафақат аёлларнинг ҳуқуқва манфаатларини поймол этади, балки жамиятдаижтимоий барқарорликка ҳам жиддий хавфтуғдиради. Шу сабабли ҳам давлат органлари, нодавлат ташкилотлар, ОАВ ва фуқаролик жамиятиинститутлари томонидан ушбу муаммони бартарафэтишга қаратилган тизимли ишлар олибборилмоқда.
Жумладан мамлакатимизда ҳамхотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимояқилишга оид норматив-ҳуқуқий асослар яратилиб,2019 йилда “Хотин-қизларни тазйиқ вазўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунқабул қилинди. Мазкур қонунда хотин-қизларнингшаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлариниҳимоя қилишнинг ташкилий-ҳуқуқиймеханизмлари белгилаб берилган. Шунингдек, ҳимоя ордерлари институти жорий қилиниб, тазйиқва зўравонлик қурбонларини ҳуқуқий вапсихологик қўллаб-қувватлаш чораларимустаҳкамланди.
Ушбу қонун асосида ҳуқуқни муҳофазақилувчи органлар ва судлар томониданхотин-қизларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда. Ҳудудларда психологик ёрдам, ҳуқуқий маслаҳат ваижтимоий қўллаб-қувватлаш хизматлари йўлгақўйилган.
Оила тинчлиги - авваламбор миллат тинчлиги. Зўравонликка йўл қўймаслик ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир. Оилада меҳр бўлса- жамиятда тинчлик бўлади. У шахснинг қадр-қимматига, эркинлигига ва ҳуқуқларига тажовуз бўлиб, нафақат жабрланувчига, балки бутун оила аъзолари ва жамиятга салбий таъсир кўрсатади.
Фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг судьяси Мухамматкулова Шахноза.




