Халқаро Коррупцияга қарши курашиш куни
Халқаро Коррупцияга қарши курашиш куни
Коррупция-ҳар бир жамиятнинг тарақққиётига тўсқинлик қиладиган энг хавфли иллатлардан биридир. Коррупция иллати жамият тараққиётининг муҳим омиллари бўлмиш тинчлик, осойишталик, адолат, қонун устуворлиги каби ижтимоий-ҳуқуқий қадриятларга салбий таъсир кўрсатиб, миллий хавфсизликка таҳдид солади, мамлакат ривожига тўсиқ бўлади. Шу сабабли Бирлашган миллатлар ташкилоти 2003 йилда махсус конвенцияни қабул қилиб, 9 декабрни Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни деб эълон қилган. Бу куннинг асосий мақсади-бутун дунёда коррупцияга қарши курашиш, одамларни ҳушёрликка чақириш ва ҳалоллик тамойилларини мустаҳкамлашдир. Коррупциянинг кенг тарқалиши давлат ресурсларининг нотўғри бўлинишига, аҳолининг давлатга бўлган ишончи пасайишига ва ёшларнинг келажакка бўлган ишончини йўқолишига сабаб бўлади. Шу боис, ҳар бир жамият коррупцияга қарши курашишни ўзининг устувор вазифаларидан бири сифатида кўради.
Ўзбекистонда ҳам сўнги йилларда коррупцияга қарши сиёсат кучайтирилиб махсус агентликлар ва қонунлар тизими жорий этилди. Давлат органларида шаффофликни ошириш, электрон хизматларни кенгайтириш, манфаатлар тўқнашувини олдини олиш бўйича қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ишларнинг барчаси жамиятда ҳалоллик маданиятини шаклллантиришга хизмат қилади. Коррупцияга қарши кураш фақат давлат органининг эмас, бу жараёнда ҳар бир фуқаро-ўқитувчи, шифокор, талабалар, тадбиркорлар ва ёшлар ҳам фаол иштирок этиши керак. Ҳалолликни тарғиб қилиш, ҳуқуқий маданиятни ошириш ва коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат –бу келажак авлод учун энг катта ҳисса бўлади. “Ҳалоллик вакцинаси” билан эмлаш эса барча давлат тизимлари фаолияти, шу жумладан, суд тизимидаҳам коррупцияга қарши қаратилган етарли ташкилий ва ҳуқуқий механизмларни яратиш, мавжудларини замон талаблари асосида такомиллаштириш ва унга қатъий риоя этиш орқали унинг олдини олиш ва унга қарши самарали курашишни англатади.
Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни бизни ҳалоллик, адолат ва масъулият каби юксак қадриятларни яна бир бор эслашга ундайди.Коррупциясиз жамият-ривожланган, адолатли ва фаровон давлатнинг энг муҳим пойдеворидир.
Фуқарорлик ишлари бўйича Ургут туман судининг судьяси Мухамматкулова Шахноза.




