Янгиликлар

ЎТКИР НЕГМАТОВ – ПАРАОСИЁ ЎЙИНЛАРИ ЧЕМПИОНИ!

Ургутнинг асл фарзанди, туманимиз довруғини дунё бўйлаб шон-шуҳратга буркаётган, 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ХV Паралимпия ўйинлари чемпиони, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби Ўткир Негматов яна бир улкан ғалабани қўлга киритди.

СУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИ АҲОЛИ ЭЪТИБОРИДА

Ургут қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида шаҳримизнинг Андак, Чорраҳа ва Гулистон маҳаллалари аҳолиси вакиллари, коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти, судьялар томонидан одил судловни амалга ошириш жараёнлари юзасидан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Туманимизнинг ёш спортчилари Шарқ якка курашлари бўйича турли халқаро, республика турнирларида доимий равишда совринли ўринларни эгаллаб келмоқдалар. 7-умумтаълим мактабида яккакураш турларидан бири ҳисобланган кикбоксинг бўйича ташкил этилган спорт секц

«Дўстлик» маҳалласи шаҳримиздаги кун сайин обод ва кўркам бўлиб бораётган масканлардан биридир. Бу ерда 5500 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Яқинда маҳалла аҳли учун яна бир хайрли ишга қўл урилди. Саховатли тадбиркор Амина Ҳамдамова ўз хонадонида “Жажжи кўзмунчоқ” нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этди. 
36 ўринга мўлжалланган мазкур масканда ҳозирда болажонлар малакали тарбиячилар кўмагида гуруҳларга бўлиниб тарбияланишмоқда. 

2015-2018 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15